Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президентларнинг учрашуви эртасига Озарбайжон ҳудуди ўққа тутилди

2588

Кеча, 7 апрель куни Озарбайжон армиясининг Арманистон билан чегарадош Товуз туманиидаги позициялари мунтазам равишда ўққа тутилган. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

“Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Товуз туманининг Агдам аҳоли пункти ҳудудида жойлашган Озарбайжон ҳарбийларини турли калибрли қуроллардан ўққа тутди”, — дейилади департамент матбуот хизмати баёнотида. 

Озарбайжон армияси жавоб чораларини кўргани айтилмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Бу ҳужумлар Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазир Никол Пашинян ўртасида Брюсселда бўлиб ўтган учрашувнинг эртасига содир бўлгани эътиборга молик.

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашувда минтақадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш, жумладан, 2020 йил 9 – 10 ноябрдаги уч томонлама келишувга тўлиқ риоя этиш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, томонлар ўртасида тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттириш, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича аниқ чоралар кўриш, коммуникация ва транспорт алоқаларини очиш борасида сўз борган. 

Учрашувда томонлар ўртасида тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан инсонпарварлик чора-тадбирларининг аҳамияти, жумладан бедарак йўқолганлар билан боғлиқ масалалар, миналардан тозалаш муҳимлиги таъкидланган.   

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари зиммасига бир йил аввал Озарбайжон томонидан илгари сурилган ташаббус ва талаблар асосида икки давлат ўртасида тинчлик битимини тайёрлашни бошлаш вазифаси юкланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага