Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди. Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини аэропортда Қозоғистон Бош вазири А.Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича VI саммитда (12-13 октябр), МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида (14 октябр) ва «Марказий Осиё – Россия» саммитида (14 октябр) иштирок этади. Президентимиз уларда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Саммитлар кун тартибига ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, самарали транспорт коммуникацияларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари киритилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
Қардош ва қўшни халқлар ўртасидаги алоқа йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Шуни ҳам айтиш лозимки, Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 5−6 декабрь кунлари президентликка сайланганидан кейинги биринчи давлат ташрифи Қозоғистонга амалга оширилган эди.