Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент: Халқчил Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак

803

Кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашув ўтказди. Якунда самимий мулоқот бўлиб ўтди.

– Адолатли жамият қуриш йўлида референдумга, конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича тайёргарлик қиляпмиз. Мана биргина мисол, Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича биринчи августгача 150 мингта таклиф тушди. Одамларимиз эртанги кунга бефарқ эмаслигинидан далолат бу. Муаллимлар, олимлар, тадбиркорлар, ветеранлар, нуронийлар ва ҳоказо. Ҳаммаси ўз йўналиши бўйича жамиятда қандай раҳбарият бўлишидан қатъи назар конституция, қонун бизни ҳимоя қилсин,  деяпти. Мана, муҳокама тугаб, комиссия ишлаяпти. 1 августдан кейин ҳам икки ярим мингта таклиф келиб тушган. Мукаммал, халқчил, халқнинг дардига кафолат бўладиган конституцияни яратиш учун менинг таклифим шошилмаслик керак. Нега десангиз, 150 минг аҳоли келажакда ҳам мана шу ташаббусларга ўзларининг таклифларини беради. Биргина мисол, очиқ бюджет бўйича одамлар ўрганди. Адолат бўлса, жамиятда ўзгариш бўлади. Тасаввур қилинг, ҳар бир ажратилган маблағ очиқ бюджетда бўлиб, одамлар қўл қўйса, қандай яхши бўлар эди. Ўн карра кўп адолат дегани, ўн беш карра маблағ тежалади. Бу менинг конституциям деб халқ қабул қилиши учун яна бир марта халқ билан маслаҳатлашамиз. Нега деганда, таклифларнинг тўғри, нотўғрилигини, қабул қиламиз, қабул қилмаймиз, ва нимага қабул қиламиз, нимага қабул қилмаймиз, 150 минг таклиф бўйича одамларга жавоб бериш керак. Шундай замон келяпти, мени ҳам эшитибди, деган фикр пайдо бўлади. Мен ўйлайманки, шошилмаслик тўғри қарор бўлади, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага