Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистоннинг собиқ бош вазири ҳибсга олинади

1924

Душанба куни Исломобод туман суди Покистон собиқ бош вазири ва мухолифатдаги «Адолат учун ҳаракат» партияси раиси Имрон Хонни ҳибсга олиш ордерини тўхтатиб туриш ҳақидаги адвокатлар сўровини рад этди.

Бу ҳақда душанба куни Geo.tv канали хабар берган.

Унга кўра, ҳимоячи собиқ бош вазирнинг ўз иши бўйича суд мажлисларида доимий иштирок этмагани сабабли 2023 йил 28 февралдаги Хонни ҳибсга олиш ордерини тўхтатиб туришни сўраган, бироқ суд бу илтимосни рад этган.

Якшанба куни Исломобод полицияиси Панжоб вилоятидаги ҳамкасблари билан бирга собиқ бош вазирнинг Лаҳор шаҳридаги қароргоҳига ҳибсга олиш учун келган. Бироқ Хон у ерда бўлмаган.

Исломобод суди хориж давлат раҳбарларининг совғаларини сотиш бўйича тингловларни эътиборсиз қолдиргани учун сиёсатчининг эркинлигини чеклаш тўғрисида қарор чиқарган эди. Умуман олганда, собиқ бош вазир учта тингловга келмади.

28 февраль куни собиқ бош вазир терроризм, молиялаштиришни тақиқлаш ва қотилликка уриниш бўйича тўртта иш бўйича судга келди. Профилактика чораси сифатида вақтинчалик гаров танланган. Совғаларни сотиш иши кўриб чиқилган яна бир суд жараёнида Хонни айблаш режалаштирилган эди. Судья ҳибсга олиш учун ордер берган. Кейинги суд йиғилиши 7 мартга белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага