Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг машҳур исмлари

1881

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг энг машҳур икки исмлари бўлиб, булар: Муҳаммад ва Аҳмаддир. 

«Муҳаммад» исмининг маънолари:

1) тўхтовсиз, тинимсиз ва доимо мақталадиган, яъни мақталаверади, мақталаверади ва яна мақталаверадиган (барча пайғамбарлар ҳам мақталадилар, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтовсиз мақталадилар);

2) мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда кўп (барча пайғамбарларнинг мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари бор, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламники ҳаммасидан кўпроқдир);

3) барча фазилатлар эгаси (барча пайғамбарлар фазилат эгалари бўлиб, ўз умматларига намуна ва комил инсон бўлганлар, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча фазилатларни ўзларида жамлаган бўлиб, қиёматгача келадиган бутун инсоният учун энг мукаммал ва энг гўзал намунадир).

«Аҳмад» исмининг маъноси:

Аллоҳ таолога энг кўп ҳамду сано айтувчи (барча пайғамбарлар Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишган, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан кўпроқ айтганлар).

Эслатиб ўтамиз, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу икки исмлари Қуръони каримда келтирилган бўлиб, Муҳаммад исми тўрт марта, Аҳмад исми эса бир марта зикр қилинган. 

У зот алайҳиссаломга чексиз саловат ва саломлар бўлсин! 

Абдул Азим Зиёуддин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага