Павлодарликлар Қурбон ҳайитни боғда нишонлайди.
Машҳур Юсуф номидаги марказий жоме масжиди матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, 9 июль куни эрталаб соат 7:00 да вилоятдаги барча масжидларда Ҳайит намози ўқилади. Соат 7:30 да қурбонлик «Қулагер» ипподромида бошланади. Қурбон моллари махсус ўқитилган қассоблар томонидан сўйилади.
Марказий масжид матбуот котиби Амантай Тойшибайулининг айтишича, қурбонликни ҳам офлайн, ҳам онлайн тарзда қилиш мумкин. Сўнгра соат 14:00да шаҳар боғида «Қурбон ҳайити – бахт байрами» деб номланган оммавий тадбир бошланади.
Болалар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, ўйинлар ўйналади. Масжид ишчилари ваъз қилишади. Масжид матбуот хизмати хабарига кўра, 10 та қозон палов тайёрланиб, байрам тадбирига ташриф буюрувчиларга тарқатилади.