"Рус православ черкови мусулмонлар билан энг яхши муносабатларга эга, деб ҳисоблайди Патриарх Кирилл.
“Аллоҳнинг инояти билан биз рус православ черковининг ислом жамоатчилиги билан энг яхши алоқага эга эканлигига гувоҳлик бера оламиз. Аллоҳ бундан кейин ҳам шундай бўлишини насиб этсин”, – деди Патриарх Қизил майдондаги Қозон черковида қилган ваъзида.
Патриарх бутун Европа тарихи диний урушлар билан боғлиқлигини ва Россияда бундай нарса йўқлигини эслатиб ўтди:
“Ғарбда католиклар протестантлар билан курашган, насронийлар насронийлар билан урушганга ўхшайди, лекин биз ҳеч қачон мусулмонлар билан урушмаганмиз”, — дея РИА "Новости" патриархнинг сўзларини келтиради. — Бу нимадан? Бизнинг донолигимизданми, сиёсатчиларнинг донолигиданми? Қисман. Ишонаманки, бу ўзаро мулоқот, бирга яшаш осмондан берилган ишорадир".