Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1948

Озарбайжонда “Мустақиллик куни тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, 2021 йилдан бошлаб 28 май (собиқ “Республика куни”) “Мустақиллик куни” деб ўзгартирилди. Қардошларимиз Озарбайжон Демократик Республикаси (ОДР) ташкил топганининг 105 йиллиги кенг нишонламоқда.

Озарбайжон Демократик Республикаси – мусулмон Шарқида биринчи демократик республика ташкил этилгани ҳақида 1918 йил 28 майда Тифлисда Маммад Эмин Расулзода раислигидаги Миллий кенгаш эълон қилди. 

Ўша кунларда Боку болшевиклар ва арман тўдалари томонидан босиб олинган ва шу сабабли Фатали Хон Хойский бошчилигидаги Озарбайжон муваққат ҳукумати бир муддат Ганжа шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирди. 

Озарбайжон мустақиллигини биринчи бўлиб Усмонлилар давлати тан олганди. Икки давлат ўртасида 1918 йил 4 июнь куни имзоланган шартномага кўра, Нури пошо бошчилигидаги Кавказ ислом қўшини Озарбайжонга келди. 

Бирин-кетин Гўкчай, Салян, Аксу ва Курдемир вилоятлари, 1918 йил 15 сентябрда Боку ҳам арман ва болшевик босқинчиларидан озод қилинди.  Боку учун бўлган жангларда Кавказ ислом армиясининг 1130 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. 

Озарбайжонда қисқа вақт ичида иқтисодиёт, таълим, диний ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилди. 

Озарбайжоннинг "Мустақиллик Декларацияси"да ирқи, дини ва жинсидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлар таъминланди. Озарбайжон мусулмон Шарқида аёлларга сайлов ҳуқуқини берган биринчи давлат бўлди. 

Миллий валюта ва почта маркалари ҳам муомалага чиқарилди, давлат банки ва Боку давлат университети ташкил этилди. 

26 июнда Озарбайжонда миллий армия тузилди. Бунда Усмонли қўшинининг зобитлари муҳим рол ўйнади. 

Ҳукуматнинг 1918 йил 27 июндаги қарори билан туркий тил Озарбайжон Демократик Республикасида давлат тили деб эълон қилинди.

Агар илгари кўпгина мактабларда ўқитиш рус тилида олиб борилган бўлса, Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил этилгандан кейин туркий тилда ўқитиш мажбурий бўлиб қолди. 
1918 йил 7 декабрда 120 ўринли миллий парламент ўз фаолиятини бошлади, унда барча сиёсий партиялар ва мамлакат аҳолисининг этник гуруҳлари вакиллари иштирок этди. 17 ойлик фаолияти давомида парламент 230 та қонун лойиҳасини қабул қилди. 

1920 йил 28 апрелда Қизил Армия отрядлари Озарбайжонни босиб олиб, Озарбайжон Демократик Республикасининг мавжудлигига чек қўйди. 

Аксарият давлат амалдорлари ва зиёлилар мамлакатни тарк этган. Озарбайжон асосчиси Маммад Эмин Расулзода умрининг сўнгги йилларини Туркияда ўтказди. 1949 йилда Анқарада Озарбайжон маданият уюшмасини тузиб, ўз мамлакатидаги вазият ҳақида гапиришда давом этди, китоблар ёзди ва анжуманлар уюштирди. 

Расулзоданинг “Бир марта кўтарилган байроқ энди тушмайди”, деган сўзлари бутун озарбайжонликларнинг шиорига айланганди. 

СССР парчаланганидан кейин Озарбайжон ўз мустақиллигини қайта қўлга киритди. Замонавий Озарбайжон 1918-1920 йиллардаги Озарбайжон Демократик Республикасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага