Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Онлайн қиморга тўлов қилиб бераётган «тадбиркор»ларга жавобгарлик кучайтирилади

968

Ўзбекистонда P2P-платформалари орқали онлайн қиморга тўлов қилиб бераётганларнинг жавобгарлиги кучайтирилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унга кўра, онлайн қиморга қизиқишни билдираётган аксарият аҳоли бу ўсмирлар ва ёшлар бўлиб, тез ва мўмай даромад олиш мақсади уларни онлайн қимор — тотализаторлар ва  хорижий спорт ўйинларига муккасидан кетишга олиб келмоқда.

«Қимор ўйини структураси шунчалик муғомбирона ишлаб чиқилганки, уни тушунмасдан, тезда бойиб кетмоқчи бўлган фуқаролар асосан катта миқдорда қарзга ботмоқда. Охир-оқибат эса муаммодан қутулиш учун ўз жонига қасд қилиб, оила аъзоларини доғда қолдириб кетмоқда. Афсуски, онлайн қимордан бошланган муаммони марҳумнинг яқинлари ҳал қилишга мажбур бўлмоқда», — дейилади хабарда.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимлари ўрганишлар давомида қуйидаги таклифларни тақдим этган:

айни вақтда кенг тарқалган қиморга қизиқтирувчи фирибгарликлардан хабардор қилишга йўналтирилган фаол тарғиботни амалга ошириш;

мазкур ўйинлар рекламаси учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш ва белгиланадиган жарималарни ошириш;

P2P-платформалари орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш;

мазкур ҳолатда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳар қандай турларини тақиқлаш позициясида қолиш, спорт соҳасини ривожлантиришда букмейкерлик фаолиятига йўл қўйилмаслиги талабини қатъий белгилаш лозим бўлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага