Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Она» жамоат фонди — эзгу ишлар ташаббускори

1825

Давлат хизматлари агентлиги ва «Она» жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу икки ташкилот биргаликдаги ижтимоий лойиҳани амалга оширади.

Энди Давлат хизматлари марказларида «Она» жамоат фондининг «эзгулик қутилари» жойлаштирилади. Мазкур қутилар орқали йиғилган маблағлар шароити оғир, кўп фарзандли аёллар ва боқувчиси йўқ ёлғиз оналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга молиявий кўмак кўрсатишга йўналтирилади.

Маблағларни қабул қилиб олиш ва уларни ҳисобга олиш бўйича махсус низом тасдиқланган бўлиб, фонд томонидан бу ҳақда жамоатчиликка ахборот бериб борилади. Маблағлар шаффофлик тамойиллари асосида сарфланиши таъминланади.

«Она» жамоат фонди 2021 йил 13 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ташкилотнинг асосий мақсади қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш.

Бугунги кунга қадар Фонд 60 дан ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорликда республиканинг турли ҳудудларида «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларга кўмаклашиб келмоқда. Шунингдек, фонд шароити оғир беморлар учун хорижда амалга ошириладиган мураккаб жарроҳлик амалиётларида ҳам маблағ ажратиб, кенг кўламли ташаббусларни илгари сурмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага