Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олмаотада карантин чекловлари жорий этилди

1094

Қозоғистонда COVID-19 билан касалланиш даражаси ошиши муносабати билан Олмаота шаҳрида қўшимча чоралар кучга киргани ҳақида хабар берилди.

Вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳокимлиги қуйидаги чекловларни киритди:

бемор билан яқин алоқада бўлган шахсларни масофавий иш шаклига ўтказиш;

эмлаш мутлақ тўғри келмайдиган ходимларни ва ҳомиладор аёлларни масофавий ишларга ўтказиш;

ёпиқ муассасаларда, жамоат транспортида тавсия этилган ниқоб режими;

10 дан ортиқ одам иштирокидаги учрашувларни онлайн форматга ўтказиш тавсия этилади.

Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси матбуот хизматида таъкидланганидек, ниқоб кийиш ҳозирча фақат тавсия этилади.

Эпидемиологик хавф зонасидан қатъи назар, ҳаво, темир йўл транспорти ва халқаро автобус қатновларида ниқоб тақиш тавсия этилади.

Санитария шифокорлари одамлар кўп бўладиган ёпиқ жойларда (савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, банклар, давлат хизматлари марказлари, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт заллари, автовокзаллар, томошабинлар иштирок этадиган спорт тадбирлари, конференциялар ва бошқалар) ниқоб кийишни тавсия қилади).

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бораётгани хабар қилинганди. Ўтган кун давомида (12 июл) 482 та янги инфекция ҳолати қайд этилди.

Нур-Султон ва Олмаота касаллик кўп тарқалган шаҳарлар рўйхатида биринчилардан.

Бундан ташқари, эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Олмаота "сариқ" зонада жойлашган.

“Қизил” зонада ҳозирча бирорта ҳам ҳудуд йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага