Улар асосан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этган.
Икки инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, 2021 йилда Эронда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун 126 киши осилган. Бу ҳақда Vise нашри инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботларига таяниб хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг сайланиши билан мамлакатда қатл этилганлар сони икки баравар кўпайганини қайд этди.
Ослода жойлашган Эрон Инсон Ҳуқуқлари (ИҲР) ва Парижда жойлашган Ўлим жазосига қарши биргаликда (ЭCПМ) ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили Эронда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинганлар сони ўтган уч йилдаги кўрсаткичларга нисбатан беш баравар кўпайган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари 2021 йилда Эронда жами 333 киши қатл этилганини аниқлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Эрон бўйича инсон ҳуқуқлари бўйича терговчиси Жовид Раҳмон аввалроқ Эронда 2021 йилда камида 280 киши қатл этилгани ҳақида ҳисобот эълон қилганди.
Унинг сўзларига кўра, улардан камида 10 нафари аёллар, яна уч нафари вояга етмаганлардир. 2021 йилда қатл этилганларнинг 80 нафари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ бўлиб, улардан тўрт нафари афғон ва бир аёл, 2020 йилда 25 нафарга кўп.