АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи мусулмонларнинг 64 фоизи нафрат жинояти, хурофот ёки ҳар иккаласининг нишонига айлангани ва уларнинг фақат 4 фоизи хавфсизлик кучларига хабар қилингани билдирилди.
Америка-Ислом муносабатлари кенгаши офиси, мусулмонларнинг фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича энг йирик ташкилоти томонидан “Нафрат туйғуси: Нью-Йорклик мусулмонлар бошдан кечирган нотўғри фикр ва нафрат жиноятлари” номли 24 саҳифалик ҳисобот чоп этилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, Нью-Йоркда истиқомат қилувчи мусулмон жамияти аъзоларининг 64 фоизи нафрат жинояти, хурофот ёки ҳар иккаласининг нишонига айланган.
Мусулмонларнинг 66 фоизи ўз эътиқодлари туфайли хурофот ва нафрат ҳужумларига дучор бўлганликларини айтгани, бу ҳодисаларнинг атиги 4 фоизи ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар қилингани билдирилди.
Таъкидланишича, хурофот ёки нафратга асосланган жиноятларнинг 44 фоизи жамоат транспортида, 34 фоизи таълим муассасаларида ва 23 фоизи иш жойларида содир бўлган.
"11 сентябр воқеалари тизимли исломофобияда бурилиш нуқтаси бўлди"
Ҳисоботда, мусулмон аёлларнинг 75 фоизи хурофот ёки нафрат жиноятларига дучор бўлганига, мусулмон эркакларда эса бу кўрсаткич 58 фоизга тенг эканлигига эътибор қаратилди.
Сўровда қатнашган мусулмон жамияти аъзоларининг 61 фоизи оғзаки ҳужумга учраганликларини, 17 фоизи эса эътиқодлари туфайли жисмоний ҳужумга учраганликларини билдирган.
Иштирокчиларнинг 49 фоизи воқеанинг гувоҳи бўлган бошқа одамлар хурофот ёки нафрат ҳужумига учраганларида ҳеч қандай чора кўрмаганликларини таъкидладилар.
Ҳисоботни тайёрлаган гуруҳга раҳбарлик қилган Америка-Ислом муносабатлари кенгаши директори Афаф Нашер диний, ирқий ва ксенофобик дискриминация Қўшма Штатлар тарихида доимо мавжуд бўлганини таъкидлади:
"Бироқ 11 сентябрь воқеалари бурилиш бўлди. Улар улкан ижтимоий ва сиёсий тўсиқларга, жумладан, жиноятларига, очиқ диний камситишларга ва ноконституциявий адолатсиз ҳукумат назоратига чидашди", деди у.
Наширнинг таъкидлашича, ҳисобот Нью-Йоркдаги мусулмон жамоатчилигининг доимий нишонга олинишини, шаҳар ҳукумати кўпинча бу нафрат жиноятлари ҳақидаги маълумотларни сукут сақлаган ҳолда, одатий эътиборсиз қолдирмоқда.
Ҳисобот учун Нью-Йорк штати бўйлаб 377 мусулмон иштирокчи, Нью-Йорк шаҳридаги 5 та асосий минтақадан 295 нафар мусулмон иштирокчи билан суҳбат ўтказилгани айтилди.
Ижтимоий сиёсат ва тушуниш институти томонидан 2018 йилда тайёрланган маълумотларга кўра, мусулмонлар жамияти Нью-Йорк аҳолисининг 8,98 фоизини ташкил қилади.