АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Мусулмонлар куни муносабати билан анъанавий парад бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.
Нью-Йоркнинг Манхеттен ҳудудида бошланган юришда АҚШда истиқомат қилувчи кўп миллатли мусулмонлар иштирок этди.
Юришдан кейин савдо ва озиқ-овқат фестивали ўтказилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар турли маданиятларнинг бадиий чиқишларини томоша қилиш имконига эга бўлдилар.
Мазкур тадбир Нью-Йоркдаги мусулмонларни 38 йилдан бери бирлаштириб келади.