Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нью-Йоркда муслима қизга ҳужум қилган жиноятчи қидириляпти

2924

Нью-Йорк полицияси 21 ёшли Нафиа Икромга ҳужум қилган эркакни қидирмоқда. Америка – Ислом алоқалари кенгаши маълумотига кўра, 15 кун касалхонада даволанишига тўғри келган муслима талабанинг кўзлари кўрмай қолган.

Видеокузатув камералари тасвирларида ҳужум қандай содир бўлгани акс этган: онаси билан йўлда кетаётган Нафиага орқадан бошига капюшон ташлаб олган озғин эркак яқинлашган. У қизнинг олдига ўтиб, юзига кислота сепгандан кейин қочиб кетган. Полиция ҳужумни қўлга туширишга ёрдам берадиган маълумот учун 100 минг доллар мукофот эълон қилди. 

Нафиа Икромнинг боши ва кўкак қисми кучли куйди, у кўриш имкониятдан маҳрум бўлди. Унга ким ва нима учун ҳужум қилгани ҳозирча номаълум. Мусулмон ҳуқуқ ҳимоячилари Нафианинг тиббий харажатларини тўлаш мақсадида 300 минг доллар йиғиш учун хайрия кампанияси бошлашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ноҳақ айбланган мусулмон Нью-Йорк шаҳар кенгашига номзод бўлди

1048 17:40 21.06.2023

Нью-Йорк чўкмоқда. 8 миллион одам ва ўн минглаб бинолар хавф остида

3322 15:50 24.05.2023

Нью-Йорк мусулмонлари қабристон муаммосига дуч келмоқда

1450 18:50 22.12.2022

АҚШ: ноҳақ қамалган икки мусулмонга 36 миллион доллардан берилади

1756 06:30 01.11.2022

Нью-Йоркда Мусулмонлар куни паради бўлиб ўтди

1014 14:20 27.09.2022

Нью-Йоркдаги мусулмонларнинг 64 фоизи жиноятлар нишонига айланган

942 17:35 09.09.2022
« Орқага