Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: ноҳақ қамалган икки мусулмонга 36 миллион доллардан берилади

1756

Муҳаммад Азиз ва Ҳалил Ислом 1965 йилда фуқаролик ҳуқуқлари бўйича лидерни ўлдирмаганликларини таъкидлаб келишарди.

Энди улар Нью-Йорк штатидан 36 миллион доллар олади, дея уларнинг адвокати тасдиқлаган. “Малкольм Хнинг ўлдирилиш фожиаси бутун дунёда ёйилиб кетди, лекин бу воқеа сабаб Aмерикада икки бегуноҳ, ёш, қора танли эркакнинг узоқ йилларга қамалишига ҳукм қилинишига олинишига олиб келди", деди уларнинг адвокати Дэвид Шейнис AFPга электрон почта орқали юборган баёнотида.

84 ёшли Aзиз йигирма йил қамоқда ўтирган. Қонунчиликда ирқчилик масалалари кўтарилиб, унинг ҳам айбсизлиги исботланганидан кейин у ўзининг қамоқдаги йиллари ҳукуматдан 40 миллион доллар талаб қилди. Aзиз ҳозир оилали ва унинг олти фарзанди бор.

Ислом 2009 йил 74 ёшида вафот этган, у ҳам 20 йилдан ортиқ вақт қамоқда ўтирган, лекин 2021 йилнинг ноябрида оқланди. Унинг даъво арзисида 40 миллион доллар кўрсатилган. .

Улар 1980 йилларнинг ўрталарида озодликка чиқарилган, бироқ 2021 йилнинг ноябрига қадар уларнинг номлари оқланмаган эди. Нью-Йорк штатининг Олий суди ярим аср аввал эълон қилинган ҳукмни адолатсиз, деб атаб, маҳбусларни тўлиқ оқлаган, ҳукмни “адолатсизлик” деб атаган.

Нью-Йорк Таймс газетаси адвокатнинг гапларини тасдиқлади. Штат ҳар бир маҳбус 26 миллион доллар ва ҳар бирига 5 миллион доллардан товон пули билан жами 36 миллион доллар бадал тўлаши маълум бўлди.

Нью-Йорк шаҳар ҳуқуқ департаментининг матбуот котиби Ник Паолуччи якшанба куни New York Times газетасига берган интервьюсида қуйидаги сўзларни айтди: “Ушбу қарор узоқ йиллардан буён кўзга кўринган шахсни ўлдирганликда айбланиб, қамоқда ўтирган бегуноҳларнинг умрига нисбатан адолатни таъминлайди». 

Расмий маълумотларга кўра, 39 ёшли таниқли лидер Малкольм Х ўша пайтда "Nation of Islam" тўдасининг уч нафар қора танли миллатчиси томонидан хотини ва болалари кўз ўнгида отиб ўлдирилган. Ўшанда у Гарлем залининг минбарида нутқ сўзлаш учун чиққан эди.

Дастлаб унинг ортидан тўппонча тутган бир одам саҳнага югуриб чиқиб Малкольмнинг кўксига бир марта ўқ узган. Кейин яна икки одам пайдо бўлади ва бир неча бор ўқ узишди. Яқин атрофдаги касалхонага етказилган Малкольм Хнинг кўксидан 21 та ўқ чиқариб олинган ва шифохонада вафот этгани маълум қилинган.

Гарлемдаги дафн маросимида 30 000 га яқин киши иштирок етган.

Азиз, Ислам ва Мужоҳид Абдул Ҳалим, 1966 йилда қотиллиқда айбланиб, қамоққа олинганлар. Абдул Ҳалим ҳозир 81 ёшда ва қотилликни тамоман бўйнига олган, лекин икки маҳбуснинг тамоман айбсиз бўлганини тасдиқлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага