Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ноҳақ айбланган мусулмон Нью-Йорк шаҳар кенгашига номзод бўлди

1048

 

1989 йилда АҚШнинг Нью-Йорк штатида “ Марказий боғ бешлиги” (“Central Park Five”) иши бўйича бир аёлни зўрлаган ва калтаклаб ўлдирганликда ноҳақ айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган беш нафар ёшлардан бири Юсуф Салом Нью-Йорк шаҳар кенгашига номзод бўлишини маълум қилди. 

Юсуф Салом  шаҳарнинг Ҳарлем ҳудудидан Кенгашга номзод бўлгани ҳақида матбуотга баёнот берди.

1989 йил 19 апрелдаги машҳур “Марказий боғ бешлиги”  ишида уни ноҳақ панжара ортига йўллаган ва шунча йил умрини беҳуда совурган тизимни ўзгартириш учун шаҳар кенгашига сайланишни истаганини билдирган Салом, "Унга ўхшаб ноҳақ азоб-қубатларга дучор бўлган одамлар кенгашда сўз соҳиби бўлиши керак"лини айтди.

 Ўз ҳикояси сайловчиларда акс-садо берганини таъкидлаган Юсуф Салом, агар сайланса, мансабидан фойдаланиб, одамларга ёрдам беришини айтди.


"Марказий боғ бешлиги" иши
Олти қора танли ўсмир 28 ёшли Триша Меилини зўрлаб, уни ўлимига сабаб бўлганликда айбланиб ҳибсга олинди.
2002 йилда ҳақиқий айбдор аниқланди ва бу пайтга келиб жазо муддатини деярли ўтаб бўлган бешлик озодликка чиқарилди.
Бугун демократия тимсолига айланган сеҳрли диёрда бу каби ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Аммо бир фарқи бор, уларда бундай ҳолларда етказилган зарарни қоплаш учун даъво очилади ва жабрдийдалар фойдасига ҳал бўлади. Жумладан, юқоридаги иш бўйича ҳам ноҳақ айбланиб, узоқ муддатли жазо ўтаган бешлик даъво очишди ва 41 миллион доллар товон пулига эга бўлишди. Бу пуллар, албатта, увол бўлган умрни қайтариб бермайди. Бироқ бир инсонни ноҳақ айблар билан “ичкарига” тиқиб, шафқатсиз азоблар билан узоқ муддат жазолаб, сўнг унга мукофот бераётгандек озодликка чиқаргандан кўра шуниси ҳам тузук, ҳарқалай, инсон қадри-қиммати сал тиклангандек бўлади, шундай эмасми?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага