Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерияда миллионлаб шиша пиво йўқ қилинди

1240

Нигериянинг Кано штатида ҳисба (шариат) полицияси 3,8 миллион шиша пивони йўқ қилди. Маҳаллий Punch нашрининг ёзишича, штатда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва ичиш мумкин эмас.

Ҳисба вакили Шайх Ҳорун ибн Синонинг айтишича, шишалар бир неча ой олдин мусодара қилинган. Улар Тудун-Калебава қишлоғида йўқ қилинди.

“Штатда спиртли ичимликларни сотиш, истеъмол қилиш ва сақлаш тақиқланган”, – дея таъкидлади у. Шунингдек, Шайх Ҳорун ибн Сино штат маъмурияти пиволарни йўқ қилишни маъқуллаганини маълум қилди.

Кано волийси Абдуллоҳ Гандуже эса у бошчилик қилаётган штат энг тинч ҳудудлардан бири эканини, чунки штатда гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга қарши қатъий кураш олиб борилаётганини айтди. 

Мусодара қилинган пиволар аввал бульдозерлар билан эзилган, кейин эса ёқиб юборилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага