Нигерия шимоли-шарқидаги Борно штатида “Боко Ҳарам” террор ташкилотининг олти нафар жангариси йўқ қилинди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Бирлашган фуқаролик ишчи гуруҳи “Боко Ҳарам” террорчилари томонидан қурилган бозорда жангариларга қарши операция уюштирган.
Операция натижасида олти нафар террорчи йўқ қилинди, кўплари қўлга олинди.
“Боко Ҳарам” террор ташкилоти ҳамон Нигерия учун асосий хавфсизлик таҳдиди ҳисобланади.
“Боко Ҳарам” Нигерияда 2000-йилларнинг бошидан бери фаол. 2009 йилдан бери 20 мингдан ортиқ одам террор ташкилоти қурбонига айланган.
“Боко Ҳарам” 2015 йилдан бери Камерун, Чад ва Нигерга ҳужум қилиб келади. Чад кўли ҳудудида террорчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда камида 2000 киши ҳалок бўлди.
Мамлакатдаги терактлар ва можаролар туфайли юз минглаб одамлар миграцияга мажбур бўлди.