Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Неожадидчилик ғояси қандай ривожланяпти?

1224

Бугун AzonTV орқали эфирга узатилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатуви неожадидчилик ғоясига бағишланди.

Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ, тарихчи Баҳром Ирзаев ва Жамшид Муслимов иштирок этган кўрсатувда Ўзбекистонда куртак отиб, унишга ҳаракат қилаётган неожадидчилик ғоясининг тарихий илдизлари ҳамда эҳтимолий тадрижи ҳақида сўз борди. 

Кўрсатув аввалида неожадидчилик атамасининг тарихи ҳақида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Жумладан, айрим қалам вакилларининг “неожадидчилик худди ўтган асрлардаги жадидларга ўхшаб Ислом дини таълимотига қарши курашади ёки уни реформа қилишни, Ғарб демократиясини айнан кўчиришни истайди. Демакки Ғарб демократиясига хос айрим нуқсонларни жамиятимизга татбиқ этишга ҳаракат қилади”, деган хавотирли саволларга ҳам жавоб берилди.

Кўрсатув эксперти, “неожадидчилик” ғоясини илгари сураётган фаоллардан бири Жамшид Муслимов бу саволга қуйидагича жавоб берди:

- Худди жадид боболаримиз каби биз ҳам асосий урғуни маърифат ва ахлоққа қаратамиз. Албатта биз Ғарбга, Европага қараймиз, улардан ўрганамиз. Чунки улар ҳам вақтида биздан кўп нарсаларни олишган. Буни тан олишади, инкор қилишмайди. Лекин бу ҳаракатни нотўғри талқин қилмаслик керак. Биз керагини оламиз, керак эмасини ташлаймиз. Ибрат оламиз, ўрганамиз, лекин ахлоқий қадриятларимизда собит турамиз. Чунки жадидчилар отаси Исмоил Гаспиринский ҳам ахлоқ масаласига жуда катта эътибор берган. Айнан шу масалада Европадан эҳтиёт бўлишимиз керак, деган. Чунки ўзи ҳам Францияда ўқиган ва ахлоқ масаласига жуда эҳтиёткорона ёндошган, деди Жамшид Муслимов.

Кўрсатувда, шунингдек, бошқа таклиф этилган экспертларнинг ҳам фикрлари тингланди. Айрим мавзулар бўйича муҳокама ва мунозаралар бўлиб ўтди. Бу мавзулар ҳақида батафсил билиб олишни хоҳласангиз, “Фикрат кўрсатувининг мазкур сонини батафсил youtube.com тармоғида томоша қилинг.

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага