Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Нега Ўзбекистонда 2015 йилгача баланд бинолар қурилмаган?

2394

AzonTV да эфирга берилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сонида машҳур тадбиркор, Ўзбекистондаги энг баланд бино – Nest One’ни қураётган Murad Buildings хусусий корхонаси компаниясининг таъсисчиси Мурод Назаров билан қурилиш соҳасидаги муаммолар ва ечимлар ҳақида суҳбат ўтказилди. Кўрсатувда, шу жумладан, нега Ўзбекистонда 2015 йилгача 4-5 қаватдан юқори қурилмаган, деган савол ҳам ўртага ташланди. Бу саволга жавоб берар экан, Мурод Назаров буни ўша пайтдаги олий раҳбариятнинг истак-хоҳиши ҳамда баланд бинолар эҳтиёж бўлмагани билан боғлади:

- Биз олдимизга қўйилган топшириқ ва талаблар асосида ишлаганмиз, дейди Мурод Назаров. – У пайтларда баланд бинолар хуш кўрилмаган. Собиқ президент ҳам баланд биноларни ёқтирмас эди. Ҳаттоки Тошкентда мавжуд баланд биноларни қисқартирган ҳолатлар ҳам бўлган. Унинг истаги бўйича, Тошкент худди Европа шаҳарларига ўхшаб, паст бинолардан иборат бўлиши керак бўлган. У пайтларда режали иқтисодиётга мойиллик кучли бўлгани учун ҳамма нарса президентнинг кўз-қарашига мослаб қурилган. 

Лекин ўша даврда ҳам 16 қаватгача бино қуриш мумкин бўлган. Лекин жуда кам қурилган. Ҳатто баланд биноларга эҳтиёж ҳам бўлмаган. 

Албатта ҳамманинг таъби ҳар хил, кимдир баланд иморатда яшаш ёки ишлашни яхши кўради. Кимдир ерни яхши кўради. 

Аммо шахсан менинг фикримча, бу масалага аввало тартиб ва тизим билан ёндашган яхши. Қайсидир ҳудудга баланд бинолар қуриш мумкин. Булар асосан бизнес марказлар бўлади. Чунки одам тўрт девор ичида иш билан банд бўлганида, юраги сиқилиб, интроверт бўлиб қолади. Руҳшуносларнинг тавсияларига кўра, бундай пайтда узоқ-узоқларга, бепоён кенгликларга қараш лозим. Шунда мия дам олади, яна илҳом ва мотивация пайдо бўлади. Шунинг учун ишбилармонлар баланд офисларда ўтирганда, ора-сира ойнадан қараб, узоқларни кўриб, яна ўзига келади. 

Лекин яшаш учун пастроқ биноларни маъқул кўраман. Менга паст бинолар ёқади. Бу хавфсизлик омили учун эмас, табиатим шундай. Баланд биноларга фақат ишлашга чиқаман. Офисим баланд бинода бўлишини хоҳлайман. Лекин яшашга келганда унчалик баланд бўлмаган, 7-8 қаватгача бўлган биноларни маъқул кўраман. Ҳозир ҳам 8-қаватда яшайман. Менинг танловим шундай. Лекин ўғлим баланд биноларни яхши кўради, масалан. 

Шунингдек, баланд ва биноларни аралаш қилиб қурмаслик керак. Европа шаҳарларини кўрсангиз, бир қисмида фақат баланд бинолар, бир қисмида эса паст ёки тарихий бинолар жойлашган. Мен шундай йўл тутиш тарафдориман. Агар масалага шаҳар генплани асосида ёндошилса, ҳаммаси изига тушиб кетади, дейди Мурод Назаров.

Суҳбатда, шунингдек, унинг орзусидаги лойиҳа қандайлиги, сифатсиз хом-аёшлар муаммоси, нега Murad Buildings қурган уйларни қиммат, деб ҳисоблашлари ҳақида ҳам сўз борди. Агар бу саволларга Мурод Назаров берган жавоблар билан қизиқсангиз, “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг ушбу ҳаволаси орқали кириб, Youtube.com тармоғида томоша қилишингиз мумкин. 

Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага