Аёлларнинг орзу-умидлари рўёбга чиқса, уммат Боязид Бустомий, Имом Бухорий, Имом Шофеъий, имом Молик, Абдул Қодир Жилоний, Муҳиддин Чиштий, Мавлоно Мавлоно Муҳаммад Илёс, Мавлоно Рашид Аҳмад Гангоҳийларни яна топади. Ислом дини эса улар билан яна кучга тўлади.
Ҳолбуки, аёлларнинг орзу-умидлари, истаклари, хоҳишлари бадном бўлса, уларнинг ўзлари ҳам маънан нобуд бўлишади. Оқибатда мусиқа тинглаш, телевизор кўришга мойиллик ортади, вақтни беҳуда сарфлаш, модага шўнғиш ва бойликни исроф қилиш каби беҳуда ишларга ружу қўйилади. Кейин уммат эса қўшиқчиларни қучоқ очиб қабул қилади. Бу уммат эса одамларни ахлоқсизлик ва уятсизликка — ёш қизларга аралашадиган ва беҳаё филмлар томоша қиладиган одамларга ботиради.
Буни имкони бўлганида, Каъба олдига чиқиб, умматнинг келажагига раҳм-шафқат кўрсатишни илтимос қилиб, уммат аёлларига мурожаат қилган бўлардим.
Интилишларингизни, истакларингизни, умидларингизни тўғриланг ва уларни ислоҳ қилинг. Уммат ўзидаги ахлоқсиз ёшлар туфайли тор-мор бўлди. Уммат яна Абдулқодир Жилонийга жуда муҳтож. Умматга яна Шоҳ Валиуллоҳ керак. Умматга яна Боязид Бистомий керак. Уммат яна инсофли ва ҳалол бандаларга муҳтождир.
Эй оналар, бу ҳадяни фақат сиз умматга олиб кела оласиз. Бу эркакларнинг қўлидан келмайди. Болани қорнида тўққиз ой олиб юрувчи сизларсиз. Болани қорнида кўтариб юрганлар эсда тутинглар, шу вақт ичида қалбингиздаги орзу-умидларингиз ва истакларингиз боланинг орзу-умидига ва истакларига айланади.
Ҳозир ҳамма ёқни кезиб, минглаб километрларни босиб ўтсак ҳам содиқ мусулмон топа олмаймиз. Ҳамма ўз иши билан банд, бойлик топишга илинжида. Ҳамма ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришда ғарқ бўлмоқда, ҳамма сўнгги мода йўналишларини кузатиш билан банд, Ислом дини эса худди ёлғизлатиб қўйилгандек изтироб чекмоқда.
"Жазо мукофотни ёлғонга чиқарувчини кўрдингми? Етимни қўполлик билан ҳайдайдиган ўшадир". (Маъуун, 1-2 оятлар)
Динни рад этувчи ва инкор қилувчидарни кўрдингизми? Улар кимлар эди?
Динни инкор қилувчиларни фақат мандирлардан (ҳиндлар ибодатхонаси) қидирманг. Динни инкор қилувчиларни фақат черковлардан қидирманг.
Биз сизга динни инкор қилувчилар кимлар эканлигини айтиб берамиз. Бу етимни ҳайдаб чиқарадиган киши. Бугун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динлари етим қолди. Бу динни ёлғиз ҳолида қабул қилиб олиб, уни ҳайдаган, даф қилган, унга зулм етказган ҳам бизмиз.
Тўй маросими бўлганда, дин ҳайдаб чиқарилади. Суннат олиб ташланади ва улоқтирилади. Тавба қилинг, эй Аллоҳнинг бандалари! Тавба қилинг, тавба қилинглар.
Тавба қилинг! Бизнинг орзу-умидларимиз, хоҳишларимиз, интилишларимиз бора-бора чиркинлашди. Буларнинг барчаси бир вақтлар қалбда муҳрланган, кейин эса кўзлар кўр бўлган. Биринчи навбатда ният пок бўлмаган, кейин эса интилишлар ва ҳаракатлар. Интилишлар ёмон йўлда бўлса тил ифлос бўлади. Оқибатда нафс бузилади.
Биринчи ва энг муҳим нарса — бизнинг интилишларимиз, умид ва истакларимизни пок қилиш. Фиръавннинг аёли ўзининг интилиш ва ниятларини поклаганида, у бутун дунё учун идеал иймон намунаси бўлди. Имроннинг аёли пок ниятли бўлгани учун, Аллоҳ таоло уни икки буюк анбиёнинг онаси қилди.
Илгари аёлларнинг покиза тарбия ва ҳаракатлари дунёга икки буюк анбиёни туҳфа қилган. Энди Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг нубувват занжири тугагач, аёлларнинг покиза ҳаракатлари, давомий тақволари ва умидлари натижасида умматга авлиё бериши мумкин холос. Наҳотки биз ҳақиқатан ҳам умматда авлиё занжири ҳам тўхтаган бир даврда яшаяпмиз?
Аллоҳим, сенинг тугаб-битмас хазинанг бор. Сен ўзгарувчан эмассан. Биз ўзгарганмиз. Ёвуз фикрли, қабоҳатга ботган ота-оналардан қандай қилиб авлиёлар дунёга келиши мумкин? Ота-она таҳажжуд ўқимаса, бола бомдодни қандай ўқийди? Ота-она кечалари Аллоҳ ҳузурида йиғламаса, ёшлар умрини фаҳш ва бузуқликка сарфлаши кутилган нарсаку ахир!
Эй ёшлар, зинҳор унутманг, сиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умидларисиз!
Эй ёш аёллар! Кимга мурожаат қилишимиз керак? Сизлардан Фотима розияллоҳу анҳо чиққан. Орангизда Оиша розияллоҳу анҳо бор эди. Хадича, Умму Гулсум, Умму Руқайя, Зайнаб розияллоҳу анҳолар айнан сизнинг орангиздан чиққан эдику ахир! Яна биз кимга мурожаат қилишимиз керак?
Биринчи қибла, яъни Масжидул Ақсо бизни чақириб, илтижо қилади. Мазлумларнинг оқаётган қони бизни чақиради, ёлворади. Аммо бефойда...
Тавба қилинг. Тавба қилнг. Бир қалбнинг гуноҳларининг ҳалокатли оқибатлари минглаб чақирим узоқликдаги юз минглаб одамларга таъсир қилади...
Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади