Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Нега Аллоҳ қайтарган нарсаларда мусобақа қилмаймиз?..

2304

Бу мавзуда кўпдан бери ёзмоқчи бўламан, нега керак, барибир кўпчилик тушунмайди деган фикр мени тўхтатиб қолади ёки Аллоҳга ношукрлик бўлиб қолмасмикин деб ёзмай тўхтайман.

Назаримда шунчалик бир-биримизга бефарқ бўлиб боряпмизки, чегараси кўринмайди. Ён атрофга назар солмаяпмиз, нима бўлганда ҳам, ўзимизнинг ишимиз ҳал бўляпти-ку, бошқалар ҳам ҳаракат қилсин деймиз. Бу, албатта, бефарқлик аломатидир. 

Ишимиз ҳал бўлиши учун бандасига суяниб қолганмиз. “Шу ишчи ёки ходимни рози қилсам, ишим битади”, деймиз. Нимага уни рози қилишимиз керак? Ахир қилаётган ишига озми-кўпми маош олади, шу вазифага тайинланган, оладиган маошига рози бўлиб шу ишга кирган-ку... 

Чунки амалимиз бошиданоқ нотўғри, ниятни нотўғри қиламиз. Пора берсам, ишим тез битади, менга яхши қарайди, яхши муомалада бўлади, яхши даволайди, навбатсиз ишимни битиради, камчиликларимга эътибор бермайди ва ҳоказо, хуллас, энг асосийси ишим битади.

Бировнинг ҳожатини чиқарсам ёки ишини тез битирсам (нотўғри ният), мени рози қилиб кетар, ахир мен...

Адашасиз, сиз хиёнат қиляпсиз! 

Бу ишда икки тараф ҳам хиёнат қилмоқда. Нега Аллоҳ қайтарган нарсаларда мусобақа қилмаймиз? Ўзи рози бўладиган амалларда мусобақа қилмаймиз? Нега луқмамизга беэътибор бўламиз?.. 

Чунки бу амалларимизнинг натижаси ҳали бизга аён эмасдек туйилади. Бу бизнинг энг катта хатоимиз.

Инсон доим шошади, ибодатларимизда ҳам шошамиз: “Тезроқ ўқиб олай, ишим қолиб кетади...” 

Биз қилаётган ибодат кимга керак, Аллоҳгами? Адашманг, фақат ўзимиз учун, Аллоҳнинг розилигини топиш учун қиламиз ибодатни. Аллоҳ муҳтож эмас бизнинг ибодатимизга.

Токи ҳар биримиз аввало ўзимиздан ҳалолликни талаб қилмас эканмиз ва ўзимизни ўзгартирмас эканмиз, Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартирмайди!..

Бу ҳамма соҳага тегишли: кундалик юриш-туришларимиз, бир-биримизга бўлган эътибор, кўчада, йўлда, уйда ва ҳоказо. Ўзимизни ислоҳ қилайлик, ниятимизни тўғри қилайлик. Амалларимизни, ишларимизни Аллоҳнинг розилигини топиш учун, инсонларга манфаатимиз етиши учун қилишимиз керак. 

Иншааллоҳ, ажрини кўпайтириб беради.

Ваҳобжон Ёқубов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага