Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

НАТО Исроил-Фаластин муаммосига ечим бериши мумкинми?

1453

Фаластин муаммоси 70 йилдан ошиқ вақт давомида ечим топмасдан, халқаро можаролар кун тартибидан тушмай келяпти. Афсуски, бир пайтлар фашистлардан озор топган мазлум халқ сифатида бутун дунёнинг молиявий ҳамда руҳим қўллаб-қуваталашига эришган халқ бугун фаластинлик мусулмонларга озор бериб, ўзи золим мақомида турибди.

Уларнинг шафқатсиз ва адолатсиз сиёсатига деярли ҳеч қайси қудрали давлат чек қўя олмайди. Чунки АҚШда Исроилдагидан кўпроқ яҳудий яшайди. Деярли барча давлатларда бу миллат вакиллари кучли сиёсий таъсирга – лоббига эга. Улар Фаластин халқига ёрдам бериш учун чўзилган ҳар қандай қўлни синдириб ташлашга қодир.

Ҳатто конспирологик назарияларга кўра, бирор АҚШ президенти Фаластин муаммосига адолатли ечим таклиф қилиб, режаларини амалга оширишга киришган заҳоти номаълум кучлар томонидан ёки отиб ўлдирилган, ёки турли усуллар билан шарманда қилиниб, сиёсий саҳнадан супуриб ташланган. Жон Кеннеди ва Билл Клинтонларнинг ҳаёти ва сиёсий фаолиятининг хотимасини бунга мисол келтиришади.

Шунга қарамасдан, прогрессив инсоният бу муаммога фақат АҚШ ва НАТО ечим бера олишини билади. Уларга кучсиз бўлсада умид билан қарайди. Чунки Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари кўп. Бу минтақада АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари кучли. Шундай бир шароитда наҳотки улар Фаластинда тинчлик қароқ топишидан манфаатдор бўлмаса, деган саволлар ҳам туғилади.

Аслида НАТО ва АҚШнинг ҳарбий салоҳияти ва қуввати бу муаммога бир пасда ечим топишга имкон беради. Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари ёки Жўлон тепаликлари ёки Ливандаги сиёсий инқирозни олайлик. Лекин афсуски, НАТОнинг “сўзи” ўтсада, мазкур муаммога эътибор қаратмаяпти. Ваҳоланки БМТ нинг Исроилни қоралаган бир неча резолюциялари мавжуд. Лекин нега НАТО бу муаммога аралашмаяпти? Агар бошқа жойда, айтайлик Афғонистонда муаммо чиқса, бир пасда етиб боришадику?

- Гап шундаки, Фаластин-Исроил муаммоси на глобал ва на Европанинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолат, деб баҳоланган. У фақат локал, фақатгина Яқин Шарқнинг ўзидаги, Исроил ва араб давлатларига хос муаммо ҳисобланади, дейди сиёсатшунос Фарҳод Толипов. - Масалан, 2011 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин террорчилик ва террорчиларни глобал таҳдид, деб белгилашди. Қолаверса, НАТОнинг аъзоси бўлмиш АҚШга тажовуз бўлди. НАТО шартномасининг 5-моддасида эса, НАТО аъзоларидан бирига бўлган таҳдид бошқа аъзоларга ҳам таҳдид, деб ҳисобланади. Демак НАТО 9\11 хуружларини ўзига таҳдид деб билди ва Афғонистонда жавоб чорасини амалга оширди. У ерда “Толибон”га қарши кураш бошлади. Буни ҳуқуқий жиҳатдан тушунса бўлади. Чунки бу хуружлар бевосита АҚШ хавфсизлиги учун таҳдид, деб баҳоланди. 

Фаластиндаги муаммо эса НАТО учун таҳдид ҳисобланмайди. Чунки Фаластин ҳам, Исроил ҳам НАТОнинг аъзоси эмас. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳам бу можарога аралашиши учун сабаб йўқ. Гарчи муаммо жиддий бўлсада, БМТ куч ишлатиши учун сабаб – айтайлик, геноцид аломатлари йўқ. Тўғри,  бу аянчли можаро, кўп йиллардан бери давом этиб келаётган можаро. Лекин бу муаммо фақат БМТнинг кун тартибида. Агар НАТО аралашадиган бўлса,  ҳар хил кучлар бундан норози бўлиб НАТОни қоралашга ўтиб кетиши мумкин, дейди эксперт Фарҳод Толипов.

“Фикрат кўрсатувининг ушбу сонида, шунингдек, мазкур можарога оид яна кўплаб қизиқарли саволлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди. Агар Фаластин-Исроил муаммоси ва уларга ечимлар ҳақида батафсил билиб олишни хоҳласангиз, ушбу кўрсатувни youtube.com тармоғида томоша қилинг.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага