Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

1082

Ҳар йили 15 май куни фаластинликлар Нақба кунини нишонлашади. Нақба деганда 1948 йил 15 май куни содир бўлган этник тозалашлар назарда тутилади.

Фаластинда яҳудий давлатини тузишда Буюк Британия ёрдамига таянган яҳудийлар, 1948 йил 14 май куни, инглизлар мандати тугаши билан Исроил давлати тузилганини эълон қилди ва бу биринчи араб-Исроил урушига олиб келади.

Сионистлар 750 мингдан ортиқ фаластинликни уйидан қувиб юборали ва Фаластиннинг тарихий 78 фоиз ҳудудини эгаллаб олади. Қолган 22 фоиз эса ҳозирги оккупация қилинган Ғарбий Қирғоқ ва қамал остидаги Ғазо секторига ажратилади.

Ҳарбий ҳаракатлар 1949 йил январига қадар давом этади ва Исроил ҳамда Миср, Ливан, Иордания ва Сурия ўртасида ярашув имзоланиши билан якунланади. Ярашув чизиғи Яшил чизиқ номи билан ҳам машҳур. У Исроил ва Ғарбий Қирғоқ ўртасидаги умумий тан олинган чегара ҳисобланади. шу билан бирга 1967 йилга қадар Фаластин чегараси бўлган ҳудудлар ҳам яшил чизиқ дейилади.

Фаластиннинг Исроил томонидан ҳарбий оккупация қилиниши ушбу ўн йилликнинг марказий муаммоси бўлиб турибди.

1947-1949 йилларда сионистлар тузуми йирик Фаластин шаҳарларига ҳужум уюштиради ва 350 қишлоқни бутунлай вайрон қилади. 15 мингга яқин фаластинликлар ўлдирилади. Улар орасида ўнлаб оммавий қатллар қурбонлари бор эди.

1948 йил 9 апрель куни Исроил Дейр-Ясин қишлоғидаги энг мудҳиш хунрезликни амалга оширади. 110 дан ортиқ эркаклар, аёллар ва болалар Иргун гуруҳи ва Штерн тўдалари томонидан ўлдирилади. Фаластинлик тадқиқотчи Салмон Абу Ситта ўзининг “Фаластин атласи” китобида 530 қишлоқ тақдири ҳақида батафсил маълумотларни қайд этган.

Ҳозирда фаластинлик қочқинлар қаерда?

Олти миллионга яқин фаластинликлар бутун Фаластин ва қўшни давлатлардаги 58 лагерларда яшамоқда. БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам кўрсатиш Яқин Шарқ агентлиги уларга ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, агентлик Иорданиядаги 2.3 миллион, Ғазодаги 1.5 миллион, 870 минг Ғарбий Қирғоқдаги, 570 минг Суриядаги ва 480 минг Ливандаги қочқинларга мактаб ва тиббиёт муассасалари фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам бериб келмоқда.

Иорданияда Бакаа, Ғазода Жабалияда, Ғарбий Қирғоқда Женин, Сурияда Ярмук ва Ливанда Ал-Хилвадаги Эанд лагерлари энг йирик қочқинлар лагери ҳисобланади. Ғазонинг 70 фоиз аҳолисининг қочқинлар ташкил этади. 1.5 миллионга яқин қочқин Ғазо сектори атрофидаги саккиз лагерда яшайди.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, ўзи яшайдиган ҳудуддан чиқариб юборилган қочқинлар уй ва мулкини қайтариб олиш ҳуқуқига эга, кўплаб фаластинликлар ҳамон уйларига қайтиш умидини йўқотмаган. Уларнинг ўта қашшоқ ҳолати дунёдаги энг узун чўзилган қочқинлар муаммоси ҳисобланади.

Фаластинликларнинг оккупациядаги ҳаёти

Исроилнинг ҳарбий назорати фаластинликлар ҳаётининг барча жабҳаларига таъсир ўтказиб қилмоқда. Хусусан, уларга қандай хизматлар кўрсатилиши, қаерга бориши ва ким билан оила қуришидан тортиб қаерда яшай олишигача барчаси назоратга олинган.

Дунёнинг етакчи ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилоти Human Rights Watch (HRW)нинг таъкидлашича, Исроил “инсониятга қарши апартеид сиёсатини амалга оширмоқда ва фаластинликларни таъқиб қилмоқда”. HRW суриштирувлари натижасига кўра, Исроил томонидан кенг ерлар егаллаб олинган, мулклар ноқонуний эгалланган, мажбуран кўчиришлар, ҳаракатланишга қатъий чекловлар, маъмурий қўлга олишлар амалга ошириб келинади.

Ҳар йили Исроил юзлаб фаластинликларнинг уйларини бузади. Маълумотларга кўра, 2009-2022 йиллар оралиғида 8413 фаластинликларнинг кўчмас мулклари бузиб ташланган, натижада 12491 киши мажбуран кўчирилган. Бу халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Ушбу биноларнинг катта қисми (79 фоизи) Ғарбий Қирғоқда жойлашган. Қолганлари Шарқий Қуддусда.

Исроил кўчманчилари ҳудудлари кўпаймоқда

Исроил манзилгоҳлари– бу мустаҳкамланган яҳудий жамоалари ҳисобланиб, Фаластин ерларида ноқонуний қурилган. 750 минг исроилликлар оккупация қилинган Ғарбий Қирғоқ ва Шарқий Қуддусдаги 250 ноқонуний манзилгоҳларда яшамоқда. Ушбу манзилгоҳлар халқаро ҳуқуқ нуқтайи назаридан ноқонуний ҳисобланади.  

Бу ҳудудларда кўчманчиларнинг фаластинликларга ҳужуми ва мол-мулкига тажовуз қилиши одатий ҳолга айланган.

Исроил ҳукумати ноқонуний манзилгоҳлар қурилишини очиқ молиялаштиради ва уй-жой қурилиши учун имтиёз ва субсидиялар ажратилади. Бу эса бу ҳудудларда Исроилнинг ўзидагидан ҳам тезроқ аҳоли ўсишига сабаб бўлмоқда.

Ғазога тўрт ҳалокатли ҳужум

Ғазо сектори 2007 йилдан буён денгиз ва ҳаво блокадаси ҳолатида ушлаб турилибди. 2008 йилдан буён Исроил Фаластин ҳудудида 4 марта уруш олиб борди. Оқибатда 4 минг киши ҳалок бўлди.

Ғазо сектори Исроил ва Миср билан чегарадош, ҳудуди 365 кв.кмни ташкил этади. Бу дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган ҳудудларидан бири. Шунингдек, уни Исроил оккупацияси туфайли “очи осмон остидаги энг катта турма” деб ҳам аташади.

БМТ маълумотларига кўра, 2021 йил 10-21 майдаги Ғазонинг бомбардимон қилиниши оқибатида 261 киши ҳалок бўлган, уларнинг 67 нафарини болалар ташкил этади. 2200 киши яраланган.

Фаластинликлар учун Нақба – бу нафақат тарихий ҳодиса, балки ҳамон давом этиб келаётган мажбурий кўчирилиш жараёнидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага