Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянманинг собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди. У 190 йилга қамалиши мумкин

3194

Мьянма ҳарбий суди чоршанба куни ҳокимиятдан четлатилган раҳбари Аун Сан Су Чжини унга қарши очилган 11 коррупция ишининг биринчисида айбдор деб топиб, уни беш йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Reuter агентлиги.

Нобел мукофоти лауреати ва Мянманинг ҳарбий бошқарувга мухолиф бўлган етакчисининг камида 18 та жиноятда айбланиб, деярли 190 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши, сиёсий фаолиятга қайтиш имкониятини амалда йўқ қилади.

Пойтахт Нейпитаудаги судья суд йиғилишидан бир неча дақиқа ичидаёқ ҳукм чиқарган ва ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Аун Сан Су Чжи прокурор, Янгон шаҳри собиқ ҳокими Фо Мин Тейндан 11,4 килограмм (402 унция) олтин ва жами 600 минг доллар миқдоридаги нақд пул тўловларини олганликда айбланмоқда.

Барча тингловларида қатнашган Су Чжи натижадан норози бўлиб, апелляция беради, деб хабар берган ўша ердаги манба.

76 ёшли сиёсатчи аёл Мянмани демократиядан олдинги қисқа даврда беш йил бошқарган. У сўнгги олтмиш йил Британиянинг собиқ мустамлакасини бошқарган ҳарбийлар томонидан 2021 йил февралдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятдан четлатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага