Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мьянмада мамлакатни тарк этишга уринган 112 роҳинжа ҳибсга олинди 

839

Мьянма декабрь ойида роҳинжа озчиликларидан бўлган 112 кишини, жумладан, 12 нафар болани мамлакатни тарк этишга урингани учун қамоққа олди.

Мьянма жанубидаги Иравади вилоятидаги Богале суди 6 январь куни гуруҳга нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар берди, Мьянма давлати Global New Light ахборот ҳизмати. 

13 ёшгача бўлган 12 нафар болалар икки йилга, каттароқ болалар эса уч йилга қамалган. Газета хабарига кўра, душанба куни улар "ёшларни тайёрлаш мактаби"га ўтказилди. 

Шунингдек, катталарнинг барчаси беш йилга қамалган. 

Аксарият мусулмон роҳинжалар уларни Жанубий Осиёдан келган “ноқонуний муҳожирлар” деб ҳисоблайдиган буддист Мьянма ҳукуматидан  фуқаролик ва бошқа асосий ҳуқуқларини даъво қиладилар. 

2017 йилда ҳарбийларнинг шафқатсиз босқинидан сўнг юз минглаб одамлар мамлакатдан қўшни Бангладешга қочиб кетишган. 

Мьянмада қолганларнинг кўпчилиги лагерларга қамалган. Уларнинг ҳаракатланишига қаттиқ чекловлар ўрнатилган бўлиб, ишлаш, ўқиш ёки тиббий ёрдам олишларига тўсқинлик қилинади. 

Мьянмадаги қочқинлар лагерларида яшовчи роҳинжалар дунёнинг энг кўп таъқибга учраган озчилиги сифатида маълум. Улар Малайзия ва Индонезия каби мусулмонлар кўп бўлган мамлакатларга қочиш учун денгиз орқали хавфли сафарга чиқишга мажбур бўлишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага