Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмонлик вазифамизни адо этдик

725

Маълумки, шу йилнинг 6 февраль куни турк қардошларимиз бошига тушган улкан кулфат ҳаммамизнинг қалбимизни маҳзун қилди. Биродар давлат Туркияга мамлакатимиз биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди – ўша куниёқ 100 нафар қутқарувчиларимиз вайроналар остида қолганларни қутқариш учун жўнаб кетди. Шу аёзли кунларда бошпанасидан ўн минглаб қардошларимизга зарурий нарсаларни йиғиш кампанияси бошлаб юборилди. Бугун эса яна 71 нафар махсус ходимлар ёрдам бериш учун Туркияга етиб борди.

Бошига мусибат тушган диндошининг кўнглини олиш, тасалли бериш ва таъзия билдириш – мусулмонларнинг мусулмондаги ҳақларидан биридир. Бугун ана шу ҳақни ўташ, қардошларимизга таъзия билдириб, икки оғиз илиқ сўз билан кўнгилларини кўтариш учун "Аzon New Media" бир гуруҳ ходимлари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бобур Расулов Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига боришди. Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Олган Бекар ва бошқа расмийларга таъзия изҳор этиб, элчихонада очилган ҳамдардлик китобига самимий тасалли сўзларини ёзиб келишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага