Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмонлар черковдаги ёнғиндан кейин насронийларга ёрдам бермоқда

846

Мисрнинг Гиза шаҳридаги черковда содир бўлган ҳалокатли ёнғин мусулмонлар ва насронийларни бирлаштирди. Мусулмонлар ёнғиндан жабр кўрганларга ёрдам қўлини чўзди. Масалан, «OnTime Sports» нашри хабарига кўра, «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жабрланганларни қўллаб-қувватлаш ва черковни қайта тиклаш мақсадида 3 миллион Миср фунт стерлинг хайрия қилди.

Черковда содир бўлган кондиционердаги электр носозлиги оқибатида ҳалокатдан сўнг Салоҳ ижтимоий тармоқ орқали жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. 

Ёнғин пайтида Муҳаммад Яҳё ёнғиндан беш нафар болани қутқариб қолди. Черковга қўшни яшовчи мусулмоннинг сўзларига кўра, черков атрофидаги бақир-чақирни эшитиб, дарҳол ибодатхона томон шошилади. У аланга ичидан одамларни олиб чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал содир бўлган ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлганди. Унга электрогенераторнинг бузилиши сабаб бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар 33 кишини сўроқ қилган. Уларнинг 16 нафари жабрланувчи бўлган. Улар электр зарядлари овозларини эшитганини айтган. Шундан кейин ёнғин бошланиб кетган. Миср бош прокурори Ҳамад ал-Савининг сўзларига кўра, қурбонлар ҳаво етишмаслиги ва тутун оқибатида вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага