Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон йигит бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш чоғида чўкиб кетди

1867

Канадалик мусулмон ҳуқуқшунос профессор жанубий Онтарио штатидаги Симко кўлида дўстини қутқармоқчи бўлганида чўкиб кетди.

Доктор Ҳакан Акар ўғли ва икки дўсти билан машҳур Онтарио кўли атрофида юрганида бир кишининг ёрдам сўраб додлаётганини эшитди.

Акар ва унинг ўғли чўкиб кетаётган одамнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун сувга сакраган. Бироқ, Акар уни қутқариб, ўзи толиқиб қолган ва шунинг натижасида у чўкиб кетган. 

У ердагилар зудлик билан қутқарув хизматига қўнғироқ қилди. Қутқарувчилар 10 дақиқадан сўнг етиб келди. Аввалига у сувда кўринди, чунки сув жуда тиниқ эди. Ғаввослар сувга шўнғиди, лекин уни чиқариб ололмади.  

“У бу ерда жамиятда меҳрибон ва ҳурматга сазовор бўлган одобли инсон эди. Иншааллоҳ, шаҳид мартабасини топди деб умид қиламиз. Бу Торонто учун катта йўқотиш”, дейди Акар билан 20 йилдан бери дўст бўлган Юнус Йилмаз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага