Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи (IUMS) кечаги 7,8 магнитудали зилзила оқибатида юз берган катта вайронагарчилик ва қурбонлар ортидан Туркия ва Сурияга зудлик билан ёрдам беришга чақирди.
IUMS Бош котиби доктор Али Қарадағий ташкилотнинг «зилзиладан кейин Туркия ва Сурия билан тўлиқ бирдамлигини» изҳор қилди. «Ислом мамлакатлари, хайрия ва гуманитар ташкилотлар ва хайриячиларни шошилинч ёрдам кўрсатишга ва закот, садақа ва бошқаларни юборишга» чақириб, буни Туркия ва Суриядаги мусулмонлар олдидаги қонуний бурч эканлигини таъкидлаган.
Ўз навбатида, Қатар хайрия ташкилоти зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш кампаниясини бошлаб юборди ва қидирув ишларига тўсқинлик қилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўзининг асосий эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган минглаб оилалар ва зилзила қурбонларига ёрдам бериш устида ишламоқда.