Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

"Мусулмон" сўзини хато айтиш мумкинми?

2206

CАВОЛ:

Баъзи ёши катталаримиз ёки диний тушунчалари етарли бўлмаган инсонлардан "мусулмонмиз" дейиш ўрнига "мусурмонмиз" деганларини эшитиб қоламиз. Аввалига талаффузда хатолик бўлди деган яхши гумонда бўламиз. Лекин ҳар гал "мусурмонмиз" деб такрорлашади. Шунақа ҳолатларда биз мўмин-мусулмонлар қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ: 

Албатта, бу каби хатолар кўпинча ёши катта кишилардан ёки динимиз таълимотидан узоқроқ кишилардан содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Бундай пайтда содир бўлган хатони чиройли йўл билан, юмшоқ муомала билан тўғирлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан ҳусни хулқ динимизнинг асосий таълимотларидандир. Аммо, тушунтиршларга қарамай бундай сўзларни қасддан бузиб ишлатса ёки истеҳзо (масхаралаш) маъносида ишлатса, киши бу билан албатта гуноҳкор бўлади. Зеро Аллоҳ таоло “Мутоффифийн” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

“Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар”. (29, 30 оятлар) Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага