Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мусулмон ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар

1175

Вояга етган бола учун энг оғриқли нуқталардан бири бу унинг ота-онаси билан муносабатидир.

Ёш болалар ўз ота-оналарига болалигида ҳурмат билан қарашади, уларни қаҳрамон ва идеал намуна сифатида кўришади. Aксарият болалар ота-оналарига тақлид қиладилар ва ўсиб-улғайишни ва уларга ўхшашни орзу қиладилар.

Биз мусулмонлар ота-онанинг қадр-қимматини ва Aллоҳ солиҳ мусулмонга ота-она беқиёс мукофотлигини биламиз. Бу ҳақда кўпгина оят ва ҳадислар бор. Биррул-волидайн (ота-онага меҳрибонлик қилиш) Исломдаги энг муҳим қадриятлардан биридир.

Ўсмир ёшга етиб, нимадир содир бўлади. Бу балки кейинроқ – ёки йигирма, ўттиз ёки қирқ ёшда бўлса ҳам юзага чиқади. Деярли ҳар бир инсон ҳаётининг қайсидир қисмида ота-онанинг инсонийлиги, камчиликлари, заиф томонлари аниқ намоён бўладиган бир ёки бошқа ҳолатлар мавжуд. Бола эса ота-онасининг камчиликларини кўрганда, ўз тафаккуридаги камчиликларга қарши туришга мажбур бўлади.

Шок, чалкашлик ва тушунмовчилик ҳолати юзага чиқади. Бола ўз идеалидаги ота-онани йўқотган, ўрнига хато ва камчиликлари бор ота-она...

Кейин секин тушуна боради.

Ҳеч ким мукаммал эмас, ҳатто бизнинг мукаммал ота-оналаримиз ҳам.

Ҳар бир Одам фарзанди хато қилади. 

Биз ота-оналаримизнинг болалигимизда қўйган девордан эҳтиёткорлик билан ўтишни ўрганишимиз керак.

Баркамоллик ҳақидаги фантазиялардан воз кечиб, ота-оналарни борича қабул қилишни ўрганиш керак Улар ҳам инсон – хато қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, муқаррар савол туғилади: менинг ота-онам олдидаги бурчим қандай?

Турли динлар, маданиятлар, замонлар ва жойлар ўзича жавоб берди. Бу хусусда Исломда аниқ жавоб мавжуд

Қадимги Қурайш араблари ота-оналарига, хусусан, оталарига катта меҳр ва садоқатли эдилар. Ўғилнинг назарида отанинг мавқеи жуда катта эди. Улар ўз фарзандларига ягона эмас, деб қараган (яна фарзанд кўриши мумкин),  турмуш ўртоғи ҳам такрорланмас эмас (қайта турмуш қуриш мумкин). Лекин фақат битта – алмаштириб бўлмайдиган ота бор.

Жангларда қурайшликнинг отаси бошқа тараф томонидан ўлдирилган бўлса, одатда, оиланинг бошқа бир аъзоси ўлдирилганидан кўра жиддийроқ қасос олишга интилганлар. Ҳеч ким отадан кўра муҳим эмас эди. Отага ҳурмат билан қаралган ва итоат қилинган.

Мушриклар Исломнинг Ҳақ дин эканини билсалар ҳам, уни қабул қилмасликларига кўпинча шу сабаб бўлган. “Мен ота-онам ва уларнинг ота-оналари йўлидан оғишмаяпман”, деган эътиқодда бўлган. 

Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», – дейилса, «Йўқ! Балки биз ота-боболаримизни нимада топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», – дерлар. Ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоятга юрмаган бўлсалар ҳам-а?! (Бақара сураси 170-оят).

Таёқнинг бошқа учида замонавий Ғарб жойлашган. Ота-оналар одатда ҳурмат қилинмайди ёки қадрланмайди, фикрлари рад этилади ёки аҳамиятсиз деб унутутилади. Ёш болалар ота-оналари билан жанжаллашишади ёки ҳатто уларни жамоат олдида қўпол равишда уришади, ўсмирлар эса ота-онасининг юзларига эшик ёпиб кетишга журъат этадилар. Ҳурматсизлик ва итоатсизлик одатий ҳол.

Aллоҳ таоло Қуръони каримда ота-онага меҳр ва устунлик билан муносабатда бўлишни, айниқса, улардан миннатдор бўлишни буюради:

Биз инсонга шундай вазифа юкладик: – онаси уни заифлик устига заифлик билан (қорнида) кўтариб юради, уни сутдан айрилиши икки йилда битади – “(Эй инсон!) Сен менга нисбатан ҳам, ота-онангга нисбатан ҳам бурчингни бажар! Қайтиб бориш жойи Менинг ҳузуримдир” (Луқмон сураси 14-оят).

Лекин ҳамма ҳолатда ҳам меҳр ва миннатдорчилик ота-онага итоат қилиш билан баробарми?

Умумий қоида – Йўқ.

Яратганга итоатда махлуққа итоат бўлмайди.

Aммо ота-оналар учун яна бир фикр бор:

"Агар ота-онанг сени у ҳақида илминг бўлмаган нарсада Менга шерик қилишга мажбур қилсалар, иккаласига ҳам (ширк масаласида) итоат қилма. Бироқ, дунё ишларида улар билан чиройли ҳаёт кечир. Сен Менга йўналган кишининг йўлига эргаш. Кейин, барчангизнинг қайтишингиз Менинг ҳузуримдир. Шунда, Мен сизларга қилмишларингизни билдириб қўяман”. (Луқмон сураси, 15-оят).Aгар биз ота-онамизнинг тўғри йўлдан оғишганликлари сабабли уларнинг хоҳиш-истаклари, илтимослари ёки талабларини бажара олмасак, Aллоҳ таоло уларга бўйсунмасликни алоҳида амр этади. Сиз бу масалада ота-онангизга меҳр ва муомала билан итоатсизлик қилишингиз керак. 

Ота-онага бўйсуниш ва ота-онага ҳурмат ўртасидаги фарқ жуда муҳимдир. Ота-онага ҳурматсизлик оқланмайди. Итоатсизлик баъзан оқланади.

Бу фарқни тушуниш катта ёшли болаларга ота-оналари билан муносабатларида ёрдам беради.

Исломни янги қабул қилганлар ўзларининг мусулмон бўлмаган ота-оналарининг заиф томонлари ва камчиликлари билан келишиб олишлари керак. Куфрда ота-оналарига итоат эта олмайдилар, лекин барибир уларни ҳурмат қилишлари ва уларга меҳрибон бўлишлари керак.

Болаликдан итоаткорлик сингдирилиб вояга етган мусулмон болалар тарбиясида муаммо кам бўлади. Баъзан ҳурмат ва итоаткорлик ёнма-ён келади. 

Aммо баъзи ҳолларда ҳурматни бўйсунмаслик билан бирлаштириш керак ва бу осон мувозанат эмас.

Aллоҳ таоло барча мусулмон ота-оналар ва фарзандлар орасидаги муносабатларни осон қилсин, омин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага