Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мусофирнинг рўзаси

1030

CАВОЛ:

Мусофирда юрган киши рўза тутмаса бир кун тутмагани учун бир кун туриб берадими?

ЖАВОБ: 

Аввало рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир кимлигини билиб олишимиз керак. Рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир деб сафар масофасина (тақрибан 90 км) 15 кундан кам муддатга борган одамга айтилади. Урфимизда чет давлатларга 15 кундан узоқ муддатга бирор иш юзасидан борган одамларни ҳам мусофир дейилади. Аммо бундай кишилар шарий эътибордан мусофир ҳисобланмайди. Улар намозни қаср қилиш ва рўзани кейинроқ тутиб бериш каби ҳукмлар жорий қилинадиган мусофир ҳисобланмайди.

Динимизда ҳақиқий маънодаги мусофир кишиларга сафарда юрган пайтларида уларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда  шундай марҳамат қилган:

“Саноқли кунлар. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...” (Бақара сураси, 184-оят).

Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди. Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини бир кунига бир кун қазосини тутиб беради.
 

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага