Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Мўмин васвасадан қандай қутилади?

2387

Васвасага учраган биродарларимиз шуни билиб қўйишсин, 3 ракат бўлдими 4 ракатми, 4 ракат бўлдими 3 ракатми ё 5 ракатми, деб доим васвасага учраётган бўлишса, ўша ўқиган намозини қайта ўқимасин. 

Уламоларимиз бундай ҳолларда васвасага учраган одам хусусида шундай дейдилар: 

- Эй шайтон! Менинг шундай Роббим борки, 3 ракат ўқиган бўлсам ҳам, мендан 4 ракат, деб қабул қилади. 5 ракат ўқисам ҳам 4 ракат, деб қабул қилади, десин. Ўша намозини қайта ўқиб, шайтонни хурсанд қилмасин. 

3акардан томчи томдими-томмадими, деган васваса борасида ҳам худди шундай қилсин ва десинки: 

- Эй Роббим, менинг шундай Роббим борки, мен шу ҳолатда ибодатимни қилсам ҳам, Роббим мендан уни камчилик-нуқсонсиз қабул қилади!

Яна шундай васвасалардан бири: Аёлимни талоқ қилдимми, қилмадимми, айтдимми, айтмадимми. Бу ҳам кўпинча васвасага алоқадор. Биродарим, сен маъзурсан. Шайтонга айтгинки, Роббим менга шундай ишонч берганки, оғзимдан чиқиб кетса ҳам, ҳукмсиздир, дегин ва васвасага мағлуб бўлмагин. 

Аллоҳ таоло бундай васвасага учраётган биродарларимизни муҳофаза қилсин!

Шундай васвасаланишлар юқадиган жойлардан бири ҳаммомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Киши ғусл қиладиган жойга бавл қилган бўлса, унда васвасаланиш бўлади», деб марҳамат қилганлар.

© Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мўминлик мақоми

1977 11:00 29.04.2022

«Қиш мўминнинг баҳоридир...»

1897 21:10 01.11.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

1847 10:00 07.05.2021

Мўминларнинг зийнати...

1638 14:00 27.04.2021

Ким қасддан бир мўминни ўлдирса...

1480 08:00 24.04.2021

Мўмин куёв қандай синалади? (учинчи қисм)

1701 19:30 22.03.2021
« Орқага