Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

«Қиш мўминнинг баҳоридир...»

1897

Мана куз фаслининг учинчи ойи ҳам кириб келиб қиш сари тобора яқинлашмоқда. Кунлар қисқариб, кечалар узаймоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир: кундузлари қисқа бўлади – рўза тутади; кечалари узун бўлади – намоз ўқийди“ деб марҳамат қилдилар. (Муслим ривояти).

Ёз кунлари  кеч ухлаган пайтимизда бомдодга туришга қийналган бўлсак, энди бомдод кирмасидан ҳам туриш ёки таҳажжудга туриш қийин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудга тарғиб қилиб шундай деганлар «сизлар ўзларингизга тунги намозни лозим тутинглар. Чунки у сиздан олдинги  солиҳларнинг  одатидур. Аллоҳга яқинлаштирувчи, ёмонликларни ўчирувчи  гуноҳдан қайтарувчи, касалликларни жасаддан узоқлаштирувчидир» дедилар (Абу Довуд ривояти). 

Аллоҳ таоло тунда қоим бўлувчиларни мақтаб ва уларга бериладиган мукофотни зикр қилиб шундай дейди: «Уларнинг ёнбошлари ўриндиқлардан ажраб турар  (оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо қилурлар ва биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилурлар. Бас уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган  кўзлар қувончини (охират нематларини) ҳеч ким билмас» (Сажда, 17). 

Бошқа бир ҳадисда пайғамбар солаллоҳу алайҳи васаллам ”жаннатда ташқариси ичкарисидан, ичкариси ташқарисидан кўринадиган хоналар бор дедилар”. Шунда бир киши туриб ”у хоналар кимга насиб қилади” деганида, “ким каломни чиройли қилган, одамларга таом берган, доимо рўзани тутган ва инсонлар ухлаб ётганда Аллоҳ учун туриб намоз ўқиган одам учун”, дедилар». 

Маълумки ҳар бир банданинг  қалбида  Аллоҳ таолодан сўрайдиган ниятлари, ҳожатлари, истаклари бўлади. Таҳажжуд вақти шуларни сўраш учун ҳам энг муносиб пайт экан. Имом Бухорий бобомиз ривоят қилган ҳадисда  пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Роббимиз ҳар тунда кечанинг охирги учдан бир қисми қолганда дунё осмонига (Ўзининг шаънига мувофиқ) тушади  ва менга дуо қиладиган борми – ижобат қиламан, мендан сўровчи борми – бераман,  мендан истиғфор сўровчи борми – гуноҳини кечираман, дейди”, деб марҳамат қилдилар. Фарз ибодатидан кейин турадиган бу буюк ибодатга ўзимиз турганимиздек аҳлу  аёлларимизни ҳам уйғотишимиз керак. 

Абу Саид Алхудрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирор киши аёлини тунда уйғотса, икковлари ҳам намоз ўқишса ёки икковлари бирга икки ракат намоз ўқишса, Аллоҳни кўп зикр қилинувчи эркак ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллардан деб ёзилади” дедилар (Абу Довуд ривояти). Зеро Аллоҳ таоло “Моида“сурасида “яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз”  деб  буюради. 

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу “тунда ўқилган бир ракат намоз, кундузда ўқилган ўн ракатдан намоздан  афзалроқ” деган эканлар. Лекин бу намозга ҳаммамиз ҳам ҳар вақт мушарраф бўлавермаймиз. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан тунда  ибодатга туришни хоҳлайдиган, лекин  туролмайдиган одам ҳақида сўралганда, “у одамни кундуздаги гуноҳи бундан тўсади”, дедилар.  Демак биз тунда қоим бўлиш учун эрта ухлаш, уйғотгич қўйиш,  таҳоратли ётиш каби сабаблардан ташқари, аввало гуноҳ қилмаслигимиз керак экан, шундагина таҳажжудга туриб, улкан савоблар олиш насиб қилади.

Боборавшан Расулов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Иликузилди» пайти нималарни ейиш лозим?

2203 19:05 08.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази кутилаётган қиш бўйича тахминларини эълон қилди

11365 13:20 13.10.2022

БМТ: Украина “мустақилликдан кейинги энг ёмон қишни” кутмоқда

1075 16:55 16.07.2022

Қорсиз иқлим таъсирими? Ёхуд қишки олимпиадада Ўзбекистондан бир нафар спортчи қатнашади

1365 10:22 21.01.2022

Суриялик қочқинлар учун синов: қиш яқинлашяпти

1393 10:05 11.11.2021
« Орқага