Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ким қасддан бир мўминни ўлдирса...

1480

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида аёл кишининг рашк туфайли жиноятга қўл ургани ҳақида хабарлар тарқалди.

У турмуш ўртоғининг иккинчи аёли бўлмиш М.Ж.нинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни алдаб, Маслаҳат қишлоғи ҳудудидан ўтган “Ойимтарра” канали яқинига олиб келган. Қизни қасддан ўлдириш ниятида номаълум жисм билан бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборган. Қизчани воқеага гувоҳ бўлган Бувайда туманидаги 2-мактабининг 9-“Д” синф ўқувчиси Шуҳратжон Янгиев каналдан қутқариб, унинг омон қолишига сабабчи бўлди.

Мусулмон кишининг бировнинг ҳаётига суиқасд қилиши – жуда катта гуноҳ. Бу борада Аллоҳ Қуръонда шундай марҳамат қилади: “Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир” (“Нисо” сураси, 93-оят).

Бу оламда қандайдир келишмовчиликларни деб кимнингдир ўлимига сабабчи бўлиш орқали Аллоҳнинг лаънатига қолиш, жаҳаннамдан жой олиш жуда аянчли эмасми?...

Каналга ташлаб юборилган қизчани қутқарган йигит ҳақиқатан нафақат инсонларга, балки Аллоҳга ҳам ёқадиган қаҳрамонлик қилган. Ўзи ёш бўлишига қарамай, жон талвасасида сувга ғарқ бўлаётган болани қутқариши унинг жасорат соҳиби эканлигини кўрсатиб турибди. Зеро, ислом динида бир инсонга тажовуз қилиш бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳоланади.

Шуҳратжон Янгиевдек жасоратли йигитларимизни Аллоҳ мукофотлаб, бировнинг жонига қасд қилмоқчи бўлганларга эса инсоф берсин.

 

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мўминлик мақоми

1977 11:00 29.04.2022

«Қиш мўминнинг баҳоридир...»

1897 21:10 01.11.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

1847 10:00 07.05.2021

Мўминларнинг зийнати...

1639 14:00 27.04.2021

Мўмин куёв қандай синалади? (учинчи қисм)

1701 19:30 22.03.2021
« Орқага