«Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» асари муаллифи шайх Хузарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Афифий Божурий ҳижрий 1289 (милодий 1872) йили Мисрда таваллуд топган. Болалик чоғларида Қоҳирадаги «Дорул улум» мактабида ўқиган. Кейин Азҳар Ислом унверситетига ўқишга кирган. У ердан имтиҳон орқали танланган аъло баҳоли ўқувчилар қатори Қоҳира дорулфунунига ўқишга кириб, таълимини давом эттирган. Ўқишни аъло даражада тамомлаганидан сўнг Суданга бориб шаръий маҳкамада ишлаган. Мисрда «Маҳкамаи шаръия» институти таъсис этилганидан кейин бу ерда дарс беришга таклиф қилинган ва бу институт мудирлигига тайинланган. Қўшимча равишда Мисрнинг Азҳар унверситетида маърузалар ўқиган. У Ислом дини илмлари, айниқса, Ислом тарихи устида чуқур тадқиқотлар олиб борган. Китоблари: «Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» «Итмомул вафо фи сийратил хулафо» «Муҳозарот фи тарихил умамил Исломия» (икки жуз) «Тариху ташриъил Ислом» «Дурусун тарихия» «Усулул фиқҳ» «Ал-Ғаззолий, таъолимуҳу ва асолибуҳу» «Таҳзийбул ағоний» ва бошқалар. Шайх Муҳаммад Хузарий ҳижрий 1345 (мелодий 1927) йили Қоҳирада вафот этган.
Муҳаммад Хузарий – Ислом тарихининг буюк олими
1069УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:
Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!
8195
11:57 02.08.2023
Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...
7423
18:35 21.07.2023
Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди
4434
11:00 20.07.2023
Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади
3599
10:05 20.07.2023
Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...
4620
22:00 19.07.2023
Муҳаррам ойининг фазилати
2362
09:12 19.07.2023