Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мўғулистонда қадимий туркий мероснинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди

909

Мўғулистон пойтахтида “Мўғулистон маданиятида қадимий туркий ёзувнинг бугуни ва келажаги” иккинчи симпозиуми бўлиб ўтди.

Биринчи симпозиум Туркиянинг Измир шаҳридаги Котиб Чалабий университетида ташкил этилганди. 

Измир Котиб Чалабий университети маълумотига кўра, симпозиумнинг очилиш маросими Мўғулистон Маданий мерос маркази конференция залида бўлиб ўтди. 

Симпозиум Турк тилшунослик жамияти, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) кўмагида ҳамда Измир Котиб Чалабий университети, Мўғулистон Давлат университети, Мўғулистон маданий мерос маркази ва ЮНEСКО Туркия Миллий комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Симпозиумда турли университетлардан олимлар ва академиклар иштирок этди. Туркия Фанлар академияси раҳбари, профессор Музаффар Шакар Турк-Ислом илми ва маданий мероси лойиҳасининг дунёнинг турли бурчакларида ёзилган асарларни илм-фан оламига олиб кириш имконини яратганини қайд этди. 

Измир Котиб Чалабий университети ректори Соффат Коса мазкур географияда муҳим илмий ишлар олиб борилаётгани, бу борада вилоятдаги учта йирик университет билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилаётганини таъкидлади. 

“Ишончим комилки, бу тадқиқотлар Туркия ва Мўғулистон илм-фанини ривожлантиришга, улар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, деди у.  

Тадбирда, шунингдек, Мўғулистон Президенти маъмуриятининг маданий ва диний сиёсат бўйича бош маслаҳатчиси Бум Ошчир Дулаам, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Улан-Батор Эмраҳдаги координатори Устаумар, ЮНEСКО ишлари бўйича Туркия Миллий комиссияси раҳбари, профессор Ўжал Ўғузлар иштирок этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага