Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни ўзгартиришга чақираман!»

4594

Яна телефондан юборилган диний маъруза учун дўстларимиздан бири тергов қилинмоқда. Бу жараён одатий, оммавий ва хавфли тус олмоқда. Қизиғи, телефондаги нашид ё маъруза учун бошқа бирор давлатда кишилар қаттиқ жазоланаётгани ёки қамалаётгани ҳақида маълумотга эга эмасман. 

Аслида тақиқланган маъруза эшитиш ёки китоб ўқиш фикрни шакллантиради. Шаклланган нотўғри фикрга қарши тўғри фикр ва тарғибот билан курашиш энг мақбул йўл ва ўринли чора. Бунда фикр эгалари, зиёлилар ва олимлар хизматидан фойдаланилади. 

Агар нотўғри фикр нотўғри хатти-ҳаракатга ундаса, у ҳолда жазо хатти-ҳаракат соҳасига дахлдор, яъни кучишлатар тизим ходимлари томонидан кўрилиши керак. 

Масалан, Миср, Туркия ёки Малайзия каби аҳолиси мусулмон дунёвий давлатларда турли хил фикрларни олға сурган китоблар дўконларда сотилаверади. Улардан таъсирланган кишилар жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳуқуқларидан фойдаланаверишади. Аммо иш тақиқланган жамоатлар тузиш ёки жиноий хатти-ҳаракатлар содир этиш томон юрса, тегишли қонуний чоралар кўрилади. Назаримда бу муаммога нисбатан оқилона ёндашув. 

Айтмоқчи бўлганим, жазо содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки жиноятга муносиб ва мувофиқ бўлиши керак. Бўлмаса, жамият фикр полицияси ҳукмрон ва фикр ўлган жамиятга айланади. Бундай жамият Аллоҳ томонидан ақл билан сийланган инсонлар жамияти эмас, беақл қўйлар подаси ҳисобланади. 

Биз бу муаммони олиб чиқиш, айбдорларни қарғаш ёки мазлумларнинг жазосини доналаб енгиллатиш билан билан эмас (айрим айбланувчилар ишига давлат ё жамоат арбобларининг аралашуви жазони енгиллатмоқда), қонундаги жиноят ва жазо номутаносиблигини бартараф этиш билан адолатга эришишимиз мумкин. Шундай экан, Олий мажлис депутатлари ва қонун чиқариш ва ижросига дахлдор бошқа томонларни "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг муаммога тегишли моддаларини ўзгартиришга чақираман!


Мубашшир Аҳмад,
Azon лойиҳалари муаллифи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага