Москванинг Басманний суди Россия Адлия вазирлигининг "Сохнут" яҳудий агентлигини тугатиш тўғрисидаги даъвоси бўйича унинг вакили Андрей Гришаевнинг илтимосига биноан кўриб чиқишни иккинчи марта бир ойга қолдирди.
Бу ҳақда судя Олга Липкинанинг баёнотига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
“Суд Сохнут вакилининг илтимосномасини қаноатлантирди ва йиғилишни 2022 йил 19 октябрга қолдирди”, деди Липкина.
Бутун дунёдаги яҳудийлар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, шунингдек, репатриация (ватанга қайтариш) масалалари билан шуғулланадиган "Сохнут" яҳудий агентлиги 1929 йилда ташкил этилган. Унинг ваколатхоналари Россияда 1989 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.
21 июль куни Москванинг Басманний суди Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан Россияда автоном нотижорат ташкилоти мақомига эга бўлган “Сохнут” агентлигини тугатиш бўйича ариза берилгани ҳақида хабар берганди.
Апрель ойида Исроил Қуддусдаги Александр мажмуаси рус православ черковини кўчиришни тўхтатгани маълум бўлди. Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху ҳовлини Рус православ черковига топширишга ваъда берди. Кремл Исроил раҳбарияти объъктни топшириш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беришига умид билдирди.
2022 йил июль ойида Адлия вазирлигининг Москва бошқармаси суддан Россия қонунларини бузгани учун яҳудийларнинг “Сохнут” агентлигини тугатишни сўрагани маълум бўлди. Кремл ташкилотга қарши даъволар фақат ҳуқуқий текисликда эканлигини ва Россияда фаолият юритаётган барча ташкилотлар Россия қонунчилигига риоя қилишлари кераклигини айтди.
Исроил оммавий ахборот воситалари Исроилда муаммо юқори даражада муҳокама қилингани ва бир томондан ҳукумат “Сохнут” ёпилган тақдирда жавоб чоралари ҳақида ўйлангани ва бошқа томондан эса, муаммони музокаралар орқали ҳал ечиш ниятида эканини хабар қилди.
9 август куни президентлар Владимир Путин ва Ицхак Герцог вазиятни муҳокама қилиб, тегишли идоралар орқали музокараларни давом эттиришга келишиб олганди.