Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Молдова давлат тилини ўзгартиради

2118

Молдова парламенти давлат тили номини молдаван тилидан румин тилига ўзгартиришни маъқуллади. Иккинчи ўқишда 101 депутатдан 58 нафари ёқлаб овоз берди, деди спикер Игор Гросу.

Ўзгартиришга кўра, барча қонун ҳужжатларидаги «молдаван тили» ибораси «румин тили» билан алмаштирилади. Худди шу нарса «давлат», «расмий» ва «она тили» сўзларига ҳам тегишли. Эскирган деб эълон қилинган «Лотин ёзуви асосида қўлланилувчи» матни Конституциядан чиқариб ташланди.

Қонун лойиҳаси парламентда 63 ўринга эга бўлган ҳукмрон «Ҳаракат ва бирдамлик» партияси ташаббуси билан чиқди. Коммунистлар ва социалистларнинг мухолифат блоки бунга қарши эди. 2 март куни ҳужжат биринчи ўқишда маъқулланган, овоз бериш эса жанжал билан кечган эди. Мухолифат депутатлари референдум ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга чақирувчи плакатларни олиб келишди, норозилик  муштлашув билан якунланди.

Молдова Мустақиллик Декларациясида румин тили давлат тили сифатида белгиланган. Шунга асосланиб, 2013 йилда Конституциявий суд буни расмий равишда шундай бўлиши керак, деб ҳисоблади, гарчи Конституцияга кўра, лотин алифбосига асосланган ва румин тили билан бир хил молдаван тили мамлакатда давлат тили ҳисобланади. Шу билан бирга, республика мактаб ва университетларида румин тили ўқитилса, тан олинмаган Днестрбўйида кирилл алифбосига асосланган молдаван тили амалда.

Молдаван ва румин тиллари роман тилларининг Болқон-роман кичик гуруҳига киради ва улар ўзаро ўхшашдир. Баъзи тилшунослар «молдаван» ва «румин» тилларини бир тилнинг турли номлари деб ҳисобласа, айримлар молдаван тилини мустақил Шарқий роман тили деб атайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага