Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Россияга ўн минглаб ракета сотмоқчи бўлгани иддао қилинди – WP

1203

АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликка қарамай, Миср яширинча Россияга 40 минг ракета ишлаб чиқаришга ва етказиб беришга ҳаракат қилгани Пентагон махфий ҳужжатларининг «сизиб чиқиши»дан маълум бўлган.

Миср рус армияси эҳтиёжлари учун ўн минглаб ракеталарни ишлаб чиқариши ва уларни ташиш Ғарб давлатларидан сир сақланиши керак эди. Бу ҳақда Американинг The Washington Post (WP)  газетаси Интернетда пайдо бўлиши юзасидан Пентагон ва АҚШ Адлия вазирлиги томонидан текширилаётган АҚШнинг махфий ҳужжатлардан бирига таяниб хабар берган.

17 февралдаги ҳужжатга кўра, Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий юқори мартабали ҳарбий амалдорларга Россияга етказиб бериш учун 40 мингтагача ракета ишлаб чиқаришни буюрган. Бундан ташқари, давлат раҳбари «Ғарб билан муаммоларга йўл қўймаслик» учун снарядларни ишлаб чиқариш ва ташиш ҳақидаги маълумотларни сир сақлашни талаб қилган, деб ёзган WP. 

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили нашр сўровига жавобан Қоҳиранинг Украинадаги уруш бошланганидан бери тутган позицияси “ушбу инқирозга аралашмаслик ва уни иккала томондан тенг масофада сақлаб қолиш мажбуриятига асосланишини таъкидлаган". Миср БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларида БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлайди, деб қўшимча қилган Африка ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Россияга эҳтимолий ҳарбий ёрдам Москва билан муносабатлари чуқурлашганига қарамай, АҚШнинг иттифоқчиси бўлиб қолаётган Мисрнинг ташқи сиёсий аҳволини тубдан ўзгартириши мумкин. Сўнгги ўн йилликларда Қоҳира Вашингтондан йилига қарийб 1 миллиард доллар (тахминан 919 миллион евро) ҳарбий ёрдам олган, дея таъкидлайди WP. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ҳозирда Миср Россияга ракеталарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш режасини амалга оширгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, деди нашрга АҚШ расмийлари вакили.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага