Миср янги Delta лойиҳаси доирасида Нил дарёсига параллел равишда 5,2 миллиард долларга сунъий дарё қурмоқда.
Расмийларнинг айтишича, дарё деҳқончилик майдонларини кенгайтиришга ёрдам беради ва озиқ-овқат ва буғдой импортини камайтиради.
Ўтган йилнинг феврал ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши буғдой нархининг глобал ўсишига сабаб бўлди ва Миср дунёдаги энг йирик буғдой импортчиси бўлганлиги сабабли қийинчилик туғдирди.
Расмийларнинг таъкидлашича, сунъий дарё учун сув қайта ишланган қишлоқ хўжалиги дренажлари ва ер ости сувларидан олинади.
Миср сув танқислиги инқирозига юз тутмоқда.
Жоий ҳафтада Мисрда йиллик инфляция даражаси июн ойида рекорд даражадаги 36,8 фоизни ташкил этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, мамлакат оғир иқтисодий инқироз билан курашда давом этмоқда.
Мисрликлар бир неча ойдан бери нархларнинг кўтарилиши туфайли кўплаб фуқаролар мева ва гўшт каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда қийналмоқда.
Фаоллар Миср ҳукуматини иқтисод танглиги давом этар экан, мамлакатда беҳуда лойиҳаларга пул ўтказаётганини танқид қилишади.
Ушбу лойиҳаларнинг энг йирикларидан бири Қоҳирадан 50 километр узоқликда чўлда қурилаётган кўп миллион долларлик янги маъмурий пойтахтдир.
Ҳукумат янги пойтахт Қоҳирани янада экологик тоза қилувчи лойиҳа сифатида тақдим этган бўлса-да, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳосил бўладиган чиқинди, шунингдек, фойдаланилган энергия ва сувни иқлим ўзгариши инфратузилмаси учун сарфлаш яхшироқ эканини айтишган.