Абу Жаъфар Наҳҳос Мисрнинг Фустат шаҳрида таваллуд топиб, ўша ерда улғайди ва таълим олди. У мусулмон умматига жуда катта манфаатли илмий мерос қолдирди. «Иъробул-қуръон» ва «Шарҳул-муаллақот» унинг энг машҳур асарларидан ҳисобланади. Наҳҳос, яъни «мисгар» лақабининг олишига нима сабаб бўлгани номаълум.
Абу Жаъфар Ан-Наҳҳос Бағдодда ўша даврнинг Зажжож каби кўзга кўринган грамматик олимлар гуруҳида таълим олган, улар уни машҳур грамматик Сибавайҳ китоблари билан таништирган. У «Ан-Носиҳ вал-Мансух» номли асар муаллифи. У Қуръоннинг грамматик таҳлилига оид рисола ва «Ат-Туффаҳ» номи билан машҳур бўлган грамматик дарслик, шунингдек, шеъриятга оид шарҳлар ёзган.
Ҳижрий 338 йил 5 зулҳижжа (милодий 950 йил 26 май) луғат ва тафсир илми олимларидан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Абу Жаъфар Наҳҳос вафот этди.
У Қоҳирада, Нил дарёси бўйида ўтириб шеър ўқиб ўтирганда ўлдирилган. Унинг бир нарсалар ўқиётганини эшитган бир жоҳил олимни Нил дарёси суви кўпайишига йўл қўймаслик учун афсун қиляпти деб ўйлаган ва уни дарёга улоқтирган. Буюк олим сувга ғарқ бўлиб вафот этган.
Ёқуб Умар тайёрлади