Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллий картанинг “миллатчилиги”

1991

Ишхонадан ҳали берилганига бир йил бўлмаган UzCard пластик картамиз миллий  HUMO картасига алмаштирилди.  

Мана бир ойдирки, унга смс-хабарнома ёқолмайман. Ўзи HUMO карта мижозларига хизмат кўрсатадиган банкоматни излаб топишнинг ўзи муаммо. Ҳа деганда ҳамма жойда ҳам топилавермайди.

Смс-хабарнома ёқиш учун бир ой давомида кунда-кунора банкоматга картамни солавериб, эскиртирдим. Банкоматдан хабарномани ёқишнинг эса имкони бўлмади.

Охири, Трастбанкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилдим. Икки марта узилишлар ва 15 минутлик асаббузарлик (кутиш)дан сўнггина гўшакни оператор қиз кўтарди. Саволимга кутилмаган жавоб олдим: эмишки, смс-хабарномани фақатгина Трастбанк ёки унинг филиалларида банк ходимлари ёқиб берар экан. Ҳайратимни яширмай, негалигини сўрадим. Оператор бунинг сабабини билмаслигини айтди.

Жуда қизиқ: миллий картанинг миллатчилиги (хизмат махсус банкомат орқали амалга оширилади, холос. Бошқа банкоматга пластик картангизни солсангиз “отказ” беради) етмагандек одамларни сарсон-саргардон қилишдан не наф? Биргина хабарнома ёқтириш учун ишдан бўш вақт топиб, банкка бориш муаммо.

Аслида, бирор ташкилот эшигидан кириб боришдан задаман: узундан-узун кутиладиган навбатларга кетадиган вақтимга жуда ачинаман. Шунинг учун ҳам ҳафсала қилмадим.

Биз техника ва технологиялар ривожланган даврда яшаяпмиз. Аслида, кўчага чиқмай, онлайн бажарилиши керак бўлган ишларга ҳам вақт сарфлаб, ташкилот эшигида навбат кутиб сарғаядиган даврлар ўтиб кетганига йиллар бўляпти. Бошқа карталар қатори HUMO картаси билан боғлиқ амалиётларни ҳам банкомат орқали ҳал қилса бўлади. Аммо...

Давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг асосий қисми миллий HUMOдан фойдаланади. Демакки, улар ҳам мен учраган кичик муаммога дуч келишган. Балки бу ким учундир арзимагандек туюлар. Бироқ ишдан ортиб кўчага чиқолмайдиганлар учун бу катта муаммо.

Ўзимизни маҳсулот мижозларга ёқиш, манзур келиши учун, аввало, у қулай бўлиши керак. Сарсону, оворагарчиликларган чарчаган халққа “ўлган устига тепган” бўлиши керак эмас.  

Баҳринисо Мадумарова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага