Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Метаго орқали пул топиш ҳалолми?

2804

CАВОЛ:

Метаго (MetaGO) платформаси орқали даромад кўриш ҳалолми?

ЖАВОБ: 

MetaGO дастури аслида тармоқли маркетингнинг бир кўринишидир. Унда дастурга криптовалюта орқали пул киритилади. Киритган пулни сунъий интеллект – роботга пул ишлаш учун рухсат берилади. Робот тикилган пулга бир биржадан ихтиёрий криптовалютани сотиб олиб, иккинчи биржага қимматроққа сотади. Кўрилган даромад олдиндан аниқ ваъда қилинган бўлади ва формула асосида тақсимланади. Мана шу жараён атиги 1-2 дақиқа атрофида бажарилади. Дастур рўйхатидан ўтиш пайтида криптовалюта билан биринчи 100$ ҳисобни тўлдирганингиз учун 6$ пул беради. Бу билан ушбу амалиётда судхўрликка оид амалиёт борлиги маълум бўлмоқда.

Ундан ташқари MetaGO  дастурида VIP-1, VIP-2, VIP-3 каби қатор пакетлар бўлиб, иштирокчи ўз даромадини кўпайтириши учун муайян муддат ичида маълум сондаги одамларни дастурга жалб этиши талаб этилади. Акс ҳолда, иштирокчининг даромади бир хил миқдорда тураверади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу қимордир. Чунки, одатда ўша жалб қилинган одамлар тиккан маблағларнинг маълум бир фоизи биринчи иштирокчига даромад сифатида берилади, қолган қисми эса дастур ихтирочиларига кетади.

MetaGO дастури орқали пул топиш шариатимизга кўра ҳаром саналади. Чунки унда ҳам рибавий амалиёт, ҳам қимор бор. Ҳар иккиси ҳам динимизда қатъийян ҳаром қилинган бўлиб, ботил йўл билан пул топиш саналади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишдан мурод – қимор, рибо, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради. MetaGо шундай ботил битимлардан саналади.

Бундан ташқари дастур даромадининг бир қисми бўлмиш криптовалюталар савдоси ҳам шаръан жоиз эмас.  Унинг жоиз эмаслигига Халқаро Ислом фиқҳи академияси, Миср Араб Республикасидаги “Дорул-ифто” каби фатво ташкилотлари томонидан ҳам фатво берилган. Бу фатвони Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳам тасдиқлаганлар. Чунки криптовалюталар ҳақиқий “пул бирлиги” ҳисобланмайди. Зеро, биткоин манбаси номаълум, кафолати йўқ, алдов ва фириб амалиётларига нишондир.

Шулардан келиб чиқиб MetaGO дастурига пул тикиш ва ундан даромад олиш шаръан ҳаром саналади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага