Мелитополда россиялик ҳарбийлар Запорожье вилоят кенгаши депутати, қрим-татар халқи вакили Лейла Ибрагимованинг уйига бостириб кириб, уни номаълум томонга олиб кетишган.
Бу ҳақда қрим-татар ресурс маркази нодавлат ташкилоти бошқаруви раҳбари Искандар Бариев фейсбукда хабар берган.
«Бугун Мелитополда эрталаб соат 6 да рус ҳарбий кийимидаги қуролланган шахслар ... Лейла Ибрагимованинг уйига бостириб киришди. Улар тинтув қилиб, телефонларини тортиб олишди. Лейла Ибрагимовани номаълум томонга олиб кетишди», деб ёзади у.