Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжиди Ҳарамда... болалар боғчаси очилди

1713

Ҳар йили минглаб зиёратчилар ўз фарзандлари билан бирга Ҳаж зиёратларини адо этишади ва бу маросим ёш мусулмон ота-оналарга қўшимча қийинчиликлар туғдиради.

Зиёратчилар Ҳаж ва Умра учун дунёнинг турли бурчакларидан Исломнинг бешинчи рукнини бажариш учун келишади. 

Баъзиларнинг фарзандларини ўзлари билан олиб келиш сабаблари ҳам турлича.

Баъзилар ишончли кишиси бўлмаслиги туфайли болаларни назоратсиз қолдирмаслик учун сафарга бирга олиб чиқса, бошқалар фарзандларини болалигидан диний амалиётларга жалб қилиш, уларда ҳаж ибодати билан боғлиқ ажойиб  хотиралар ва тажрибалар қолиши учун шу йўлни танлашади.

2 миллиондан ортиқ зиёратчилар Ҳаж зиёрати учун муқаддас қадамжоларга тўплангани сабабли, ота-оналар ва масъулларга  жойларда хавфсизликни таъминлаш учун болалар учун қулай шароит яратиш қийин бўлиши мумкин.

Бу йил зиёратчиларнинг ҳаётини енгиллаштириш учун Масжиди Ҳарам қошида “Болаларни парваришлаш маркази” деб номланган бепул болалар боғчаси очилди.

Ташаббус Макка ва Муқаддас жойлар бўйича подшоҳлик комиссияси раислигидаги Икки муқаддас масжидни ривожлантириш қўмитаси томонидан, Вақф ишлари бўйича бош бошқармаси маблағлари ҳамда фаолият юритаётган барча давлат тузилмалари ва хавфсизлик хизматларининг ҳиссаси билан бошланган. 

Бу зиёратчиларга ўз маросимларини қулайлик ва осойишталикда бажаришларига ёрдам бериш учун 24/7 хизмат кўрсатадиган биринчи масжид болалар марказидир. Фақат дастлабки уч соат бепул хизмат кўрсатилади.

Марказ учта хонани ўз ичига олади ва уларнинг ҳар бирида турли ёш гуруҳлари учун бўлимлар мавжуд.

Хоналар болаларнинг ота-оналари ёки оила аъзолари Ҳаж ёки Умра зиёратларини бажараётганда кутишлари учун хавфсиз жой ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага