Таъкидланишича, машина олд ўриндиғида кетаётган йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, БҲМнинг ярми миқдорида жаримага тортилади. Лекин ҳали МЖТКга бу борада тегишли банд киритилмаган.
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЙҲХХ подполковниги Азиз Раҳматуллаев олд ўриндиқда ўтирган йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, ким ва қанча жарима тўлаши мумкинлигига аниқлик киритди. Унга кўра, ўша йўловчининг ўзи ҳуқуқбузарлик содир этган ҳисобланади ҳамда ўша фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори БҲМнинг иккидан бир қисми – 135 минг сўм этиб белгиланади.
Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳали тегишли банд киритилмаган.